Мулоқот ташкил этилди
Мамлакатимизда ҳунармандчиликни ривожлантиришда давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 12 июндаги “Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони муҳим аҳамият касб этмоқда.
Жумладан, Мирзачўл туманида ҳам куни кеча, "Мирзадала" ШФЙ ҳудудидаги Мирзачўл Агросаноат техникуми бўш биносида ташкил этилган Ҳунармандчилик марказида туманнинг Мустақиллик, Ғалаба, Дўстлик, Боғбон, Мирзадала, Ержар, Янгидала ва Ипак йўли маҳаллаларида фаолият юритаётган тадбиркор ва ҳунармандлар амалий ишлари кўздан кечирилиб, таклиф ва муаммолари ўрганилди.
Зеро, ушбу соҳага қаратилаётган катта эътибор келгусида туманимизда ҳам миллий ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, устоз-шогирд анъаналарини давом эттириш, янги иш ўринлари яратилиши ҳамда аҳолининг яшаш шароитини яхшилашга хизмат қилиши шубҳасиздир.