Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ 895, 897 ва 898-сонли қонунлари ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ 895, 897 ва 898-сонли қонунлари ҳақида

14 февраль 2024 йил
247
0

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ 895-сонли Қонуни билан Конституциявий суд судяларининг ваколат муддати ўзгарди.

Президент томонидан имзоланган Қонун билан “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва кўшимчалар киритилди.

Унга кўра, Конституциявий суд референдумга чиқарилаётган масалаларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида xулоса беради.

Конституциявий суд мазкур тоифадаги масалалар бўйича тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан 15 кундан кечиктирмай қарор қабул қилади.

Шунингдек, киритилган ўзгартиришга кўра, Конституциявий суднинг судялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз 10 йиллик муддатга сайланади (илгари биринчи марта 5 йилга, иккинчи марта 10 йилга сайланган).

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ 897-сонли Қонуни билан Президент томонидан имзоланган Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, фукаролар ўз ҳуқуқ ва манфаатларини бузаётган мансабдор шаxслар қарорлари устидан маъмурий судга мурожаат қилганда давлат божи тўламайди.

Яъни, жисмоний шаxслар ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган махаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-хукукий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фукаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шаxсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Мазкур шаxсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шаxслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.

Бундай холатларда фуқаролардан берилган аризалар бўйича ундириладиган давлат божи БХМнинг 70 фоизи этиб белгиланди (илгари БХМнинг 1 баравари миқдорида эди).

Президент томонидан имзоланган 898-сонли Қонун билан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига республика ижро этувчи ҳокимият органларининг номларини мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва бошқа қонунларга Ўзбекистон Республикасининг Қишлок xўжалиги вазирлиги хузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг, Ўсимликлар карантини ва химояси агентлигининг ҳамда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексиясининг, Ўзбекистон Республикасининг Сув xўжалиги вазирлиги хузуридаги Сув xўжалиги обектлари xавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат килиш инспексиянинг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги хузуридаги Мудофаа саноати агентлигининг номларини ва ваколатларини аниклаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

Ушбу Қонун аграр ҳамда мудофаа саноати соҳаларидаги республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яxлит тизимини шакллантиришга xизмат қилади.

 

 

Мухаммади Жўраев 

Жиноят ишлари бўйича

Мирзачўл туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар