Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Одам савдоси асримизнинг жиддий муаммоси

Одам савдоси асримизнинг жиддий муаммоси

19 февраль 2024 йил
62
0

Одам савдоси-аср муаммоси! » Янгиобод тумани ҳокимлиги расмий сайти

Бугунги кунда одам савдоси билан боғлиқ ҳолатлар асримизнинг жиддий муаммосига айланди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасида Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади” дейилган.

Одам савдосига қарши курашишда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида ушбу иллатнинг хавфи ва оқибатлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш, фуқароларни бу борадаги вазиятдан огоҳ этиш муҳим аҳамият касб этади. Шу боис бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади.

Одам савдоси, унинг инсоний ҳуқуқ ва эркинликларини ғайриқонуний ва ғайри ахлоқий равишда айнан инсон томонидан камситилиши кечириб бўлмас жиноятдир.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасида “Одам савдоси” жиноятлари учун жазо чоралари белгиланган.

Жумладан, Одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш - уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) ўғирлаш, зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларини қўллаш орқали; б) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан; в) ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан; г) айбдорга моддий жиҳатдан ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган шахсга нисбатан; д) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; е) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; ж) хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда; з) жабрланувчини Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда; и) қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда, худди шунингдек жабрланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни олиб қўйган, яширган ёхуд йўқ қилиб юборган ҳолда; к) инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш мақсадида содир этилган бўлса; беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса; б) жабрланувчининг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса; в) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса; г) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, - саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Одам савдоси жинояти аксарият ҳолларда осон ва кўп пул топишлигини ваъда қилиш ва бошқа алдов усули билан амалга оширилади, фуқаролар бу каби алдов гапларга учмасликлари ва юқоридаги ҳолатларни асло ёддан чиқармасликлари лозим.

 

Мухаммади Жўраев 

Жиноят ишлари бўйича

Мирзачўл туман суди раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар