Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ўғирлик жинояти ва жазо чораси ҳақида

Ўғирлик жинояти ва жазо чораси ҳақида

22 март 2024 йил
110
0

  

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ мамлакат иқтисодиётининг негизини турли шаклдаги мулк ташкил этади. Мулк мутлоқ даҳлсиз ҳисобланади ва давлат томонидан қўриқланади, унга нисбатан ҳар қандай тажовуз қонунга зид деб топилади.

Жабрланувчининг ёки бошқаларнинг йўқлигида ёки улар бор бўлсада, уларга билдирмасдан ўзганинг мол-мулкини яширин талон-торож қилиш ўғрилик ҳисобланади.

Ўзгалар мулкини талончилик ва ўғрилик билан эгаллаган ва айбдор бу мулкдан ўз хоҳишича фойдаланиш ёки уни ишлатиш имкониятига эга бўлган вақтдан бошлаб, тугалланган ҳисобланади.

Агар шахснинг ҳаракатлари давомли жиноят хусусиятига эга бўлмасдан бир неча мустақил эпизодлардан мисол учун, ўғрилик, талончилик, босқинчилик ва бошқалардан иборат бўлса, бу ҳаракатлар талон-торож қилинган умумий суммадан келиб чиққан ҳолда тавсифланиши мумкин эмас. Бундай ҳолларда жиноятни ўзганинг мулкини талон-торож қилганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи Жиноят кодексининг тегишли моддалари диспозициясига мувофиқ, жумладан такрорийлик белгиси билан тавсифланади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддасида ўғирлик жинояти учун жазо чоралари белгиланган.

Унга кўра:- [СПиТ:1.Жиноят турлари / Ўғрилик]

Ўғрилик: а) жабрланувчининг кийими, сумкаси ёки бошқа қўл юкидаги ашёга нисбатан (киссавурлик); б) анча миқдорда; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; г) уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб содир этилган бўлса, - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўғрилик: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

б) компьютер тизимига рухсатсиз кириб; в) кўп миқдорда; г) нефть қувурларида, газ қувурларида, нефть ва газ маҳсулотлари қувурларида содир этилган бўлса, - беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўғрилик: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, - саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Жиноят учун жазо қўллашдан кўра уни содир этилишини олдини олиш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва маҳалла мутасаддилари ҳамкорликда ҳудудларда фуқаролар билан давра суҳбатлари ўтказиш, турли жиноятчиликларнинг салбий оқибатлари ҳақида маърузалар ва видеороликлар намойиш этиб бориш мақсадга мувофиқдир.

 

 

Жўраев Мухаммади Мухитдинович 

Жиноят ишлари бўйича

Мирзачўл туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар