Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

01 апрель 2024 йил
154
0

Ижтимоий тармоқларда: “Пахта заводидан чиқаётган чанг назоратга олиндими?” мазмунида чиққан мурожаат ўрганиб чиқилди.
Фуқаролар мурожаатида туман ҳудудида жойлашган  “Мирзачўл агрокластер гроуп” МЧЖга қарашли пахта тозалаш корхонаси фаолияти жараёнида ҳосил бўладиган атроф-муҳитга  чиқараётган чанг ҳолати ҳақида баён этилган.
Аниқланишича, жорий йилнинг 23 февраль куни “Мирзачўл агрокластер гроуп” МЧЖ томонидан берилган “Атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза”га биноан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги давлат экологик экспертизаси маркази  томонидан 01-02/1-05-1-сонли Давлат экологик экспертизаси хулосаси берилган бўлиб, хулосада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 7-сентябрдаги 541-сон қарори билан тасдиқланган 1-иловага мувофиқ, ушбу давлат экологик экспертизаси обекти атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифасининг 30–бандига мансублиги қайд этилган ва Ижобий хулоса берилган.

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар