Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Янги иш ўринлари яратиш орқали ишсизликни бартараф этиш борасидаги тадбирлар

Янги иш ўринлари яратиш орқали ишсизликни бартараф этиш борасидаги тадбирлар

21 декабрь 2023 йил
130
0

Ҳурматли юртбошимизнинг алоҳида топшириқлари асосида туманимизда фаолиятини бошлаган “Мирзачўл агрокластер гроуп” МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ўзимизда етиштирилган хом-ашёни қайта ишлаш, шу орқали саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уларни экспортга йўналтириш, энг муҳими туманимизда янги иш ўринлари яратиш орқали ишсизликни бартараф этиш борасида ўз олдига бир қатор вазифаларни белгилаб олган.

Бугун туманимизда мана шу “Мирзачўл агрокластер гроуп” МЧЖга қарашли пахта тозалаш корхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Корхонанинг очилиш маросимида вилоят ва туман ташкилотлари, қурувчилар, нуронийлар, туман фаоллари, қишлоқ хўжалиги ходимлари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирлар давомида 2023 йил давомида иқтисодий-ижтимоий ва инвестицион соҳаларда Мирзачўл туманида олиб борилган ишлар, истиқболли режалар юзасидан матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтди.

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар