Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » 30 минг дона кўчатлар экилди

30 минг дона кўчатлар экилди

02 апрель 2024 йил
126
0

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 29 март куни бўлиб ўтган  видеоселектор йиғилишида “Сув хўжалиги тизимидаги ташкилотларга вилоятимиздаги каналлар, дарёлар, коллекторлар ва сув омборлари ҳудудларида 1 миллион 100 минг дона кўчатлар экилиши” белгилаб олинган эди. 

Бунга Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент вилоятларидан 100 нафардан 400 нафар сув хўжалиги ташкилоти ходимлари ҳашарга жалб этилди. Ушбу вилоятларнинг ўзидан 800 мингта кўчат етказилиши белгиланган. Ҳозиргача 200 мингта кўчат етиб келди.

Ҳозирда, Мирзачўлга Андижон вилоятидан 200 та ҳашарчи келиб, 128 минг дона кўчат шу ҳудудга экилмоқда. Бугун ҳам туманда ПР-8 канали қирғоғида 5 гектар ер танлаб олиниб, кўчат экиш ишларига киришилди.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев раҳбарлигида 200 дан зиёд сув хўжалиги ходимлари, Мирзачўл туман ҳокими Б.Мирзақулов ҳамда мирзачўллик фаоллар иштирокида экиш ишлари бошланди. Бугунги кун ҳолатига қўшимча 30 минг дона кўчатлар экилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар