Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл туманида томорқада қўшимча даромад олиш мақсадида Кўргазмали Семинар бўлиб ўтди

Мирзачўл туманида томорқада қўшимча даромад олиш мақсадида Кўргазмали Семинар бўлиб ўтди

15 апрель 2024 йил
33
0

 

Туман ҳокими ташаббуси билан ташкиллаштирилган Кўргазмали Семинарда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, тегишли ташкилотлар ва барча маҳалла Еттилиги ва Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб қувватлаш Жамғармасининг имтиёзли кредитлари эвазига мини Қуритиш ускунаси орқали қўшимча даромад олиш истагини билдирган талабгорлар иштирок этишди. Тадбирда туман ҳокими Б.Мирзақулов аҳоли даромадини ошириш юзасидан сават тўқиш, паррандачилик билан шуғулланиш, мини Қуритиш ускунасидан фойдаланиш тўғрисида сўзлаб ўтди. Жумладан, биргина 1 дона мини қуритиш цехи орқали битта хонадонда кунига 150-170 минг сўм, бир ойда қўшимча 5 млн.сўм миқдорида қўшимча даромад олиш имконияти мавжудлиги тўғрисида маълумот берди.
Бундан ташқари Бухоро шахридан ташриф буюрган “LIVADIYA-BUKHARA” корхонасининг мутахассислари мини Қуритиш ускунасидан фойдаланиш, қуритиладиган маҳсулотлар ва ундан келадиган қўшимча даромад тўғрисида маълумотлар бериб, томорқада етишитрилган мева ва сабзавотларни қуритиш жараёнини кўрсатиб беришди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар