"Томорқа - даромад манбаи" шиори остида семинар бўлиб ўтди
"Томорқа - даромад манбаи" шиори остида семинар бўлиб ўтди
Mirzacho‘l tuman hokimligi Axborot xizmatiМирзачўл тумани "Ипак йўли" маҳалласида "Томорқа - даромад манбаи" шиори остида семинар бўлиб ўтди. Семинарни Ўзбекисон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари З.Б.Алламуродов олиб борди.
Семинарда тегишли туман ташкилотлари ва томорқа ер эгалари иштирок этишди. З.Б.Алламуродов томорқа ерлардан самарали фойдаланиш ва томорқа ер эгаларига бериладиган имтиёзлар тўғрисида тушунча бериб ўтди.
Жумладан Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган имтиёзли кредитлар тўғрисида кенг маълумотлар берди. Бундан ташқари туман ҳокими Б.К.Мирзақулов топшириғига асосан ҳар-бир маҳаллада "Томорқа хизмати" МЧЖларини ташкил этиш юзасидан олиб борлиётган ишлар, "Ипак йўли" маҳалласида ташкимл этилган "Ипак йўли томорқа хизмати" МЧЖ мисолида аҳолига таништирилди. Шу ўринда МЧЖнинг моддий-техник базаси кўргазмаси бўлиб ўтди.
Бунга кўра маҳаллада ташкил этилган МЧЖ 1 та кўчма дўкон, 1 дона минитрактор, 2 дона мотокультиватор, 1 та мотороллер, 1 та куритиш цехи 2 та дори пуркагич ва томорқа учун уруғлик, кўчатлар ва минерал ўғитлар билан таъминланди.