Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Моддий ёрдамга мухтож бўлган фарзандларини моддий таъминлашдан қасддан бўйин товлаганлик учун жазо чоралари ҳақида

Моддий ёрдамга мухтож бўлган фарзандларини моддий таъминлашдан қасддан бўйин товлаганлик учун жазо чоралари ҳақида

23 апрель 2024 йил
137
0
Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.
Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насаби ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни тўламаслик - жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, маъмурий қамоқ ҳатто озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазолар билан жазоланади.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 474-моддасида Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш учун жазо чаралари белгиланган. Унга кўра – “Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик” ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади дейилган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддасида “Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса” икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Агар шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаган бўлса, у жавобгарликдан озод қилинади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Оила тўғрисидаги кодексига мувофиқ ота-оналарга ўзларининг вояга етмаган ёхуд вояга етган бўлсалар ҳам меҳнатга лаёқатсизликлари боис моддий ёрдамга муҳтож бўлган болаларини таъминлаш бўйича мажбурият юкланган.
Фақат ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босадиган шахсларга нисбатан болаларни таъминлашга оид суднинг ҳал қилув қарори кучга кирган ҳоллардагина ЖК 122-моддасига оид жавобгарлик келиб чиқади.
Суднинг қарорига биноан моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни таъминлаш бўйича тўланадиган маблағларни жами бўлиб уч ойдан ортиқ муддат ичида тўламаслик бўйин товлаш деб топилади.
Суднинг ҳал қилув қарори билан зиммасига вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни таъминлаш мажбурияти юкланган ҳар бир шахс жиноят субъекти бўлиши мумкин.
Кўрсатиб ўтилган шахсларни таъминлаш мажбурияти зиммасига юкланган шахс, агар, узрли сабабларга кўра, масалан, ўзининг касаллиги, меҳнатта лаёқатсизлиги, ногиронлиги ва ҳоказолар туфайли уларни таъминлаш имкониятидан маҳрум бўлганда, Жиноят кодексининг 122-моддасига кўра жиноий жавобгарлик келиб чиқмайди.

Мухаммади Жўраев
Жиноят ишлари бўйича
Мирзачўл туман суди раиси
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар