"Ибрат фарзандлари" ва "Мутолаа" лойиҳалари Мирзачўл тумани, "Дўстлик" маҳалласида ҳам давом этмоқда
Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани, "Дўстлик" МФЙ ёшлар етакчиси Фахриддин Исаев томонидан ҳудуддаги 1-умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни хорижий тил ва китобхонликка ўргатиш мақсадида тарғибот ишлари мунтазам олиб борилмоқда.
Хусусан, бугун 1-умумтаълим мактабида ёшлар етакчиси ва мактаб директори А.Дадаевлар томонидан "Ибрат фарзандлари" лойиҳаси доирасида инглиз ва рус тилларидан сертификат олган ўқувчи ёшлар тақдирланди.
Энди хар бир сертификат учун мактаб кутубхонасига 1 донадан китоб берилади. Бундан ташқари фаол ёшларнинг хорижий тилларни имтиҳон ҳаражатлари қоплаб берилади ва уларнинг ўқитувчилари ҳам тақдирланади.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)