Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

17 май 2024 йил
104
0

Мирзачўл туманида Жиззах вилояти ИИБ томонидан жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, крминоген вазиятни ўнглаш борасидаги ишлар муҳокамасига қаратилган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров жиноятчиликни жиловлаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритди. Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудда содир этилган қонунбузарликлар маҳаллалар кесимида таҳлил қилинди.

Бундан ташқари 12 май куни аниқланган жиноий ҳолат тафсилотлари маълум қилиниб, қонунбузарликлар содир этилишига сабаб бўлган омиллар тилга олинди ва аҳолининг ҳуқуқий билимини ошириш, “маҳаллабай” ва “фуқаробай” иш самарадорлигини ошириш лозимлиги тилга олинди. 

Муҳокама давомида, йиғилиш иштирокчиларининг фикр мулоҳазалари тингланиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги фаолият таҳлил қилинди, ҳамда жиноятларнинг профилактикаси бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, тадбирда маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш ва унинг оқибатлари юзасидан тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар