Иржар -Дўстлик -Жиззах йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилмокда
Давлатимиз раҳбарининг шу йил апрел ойида Жиззах вилоятига ташрифи жараёнида ўтказилган йиғилишда сентябрь ойидан бошлаб Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларини Жиззах шаҳри билан боғловчи “Иржар – Дўстлик – Жиззах” йўналишида тепловоз қатнови йўлга қўйилиши айтилган эди.
“Иржар – Дўстлик” станцияларининг 7 киломертида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Айни пайтда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан станциялар оралиғидаги темир йўл изларида тубдан таъмирлаш ишлар бошлаб юборилди.
Шу кунга қадар икки километр масофадаги темир йўл излари қайта ётқизилди.
Қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етиб, тепловоз қатновининг йўлга қўйилиши натижасида туманлардаги 450 минг аҳолини вилоят марказига қатнашида енгиллик яратилади.