Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг навбатдаги олтмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди
Унда халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, корхона-ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, мутасадди ташкилот ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Сессияни Ҳалқ депутатлари Мирзачўл туман кенгаши депутати Қ.Абдуқодиров олиб борди.
Шунингдек, сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари-Мухторова Назира Абдусаттаровна иштирок этди.
Сессия кун тартибида аҳоли бандлигини таъминлаш, кам таъминланган оилаларни камбағаллик даражасидан чиқариш, доимий яшаш манзилларидан узоқ муддатга чиқиб кетган фуқаролар билан ишлаш, “Сайҳунобод тажрибаси”ни жорий этиш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш, “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил ва уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида туман сектор раҳбарларининг ахбороти тингланди.
2024 йил апрел ойида маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижадорлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мирзачўл туманидаги Халқ қабулхонаси мудири И.Нурмановнинг ахбороти тингланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сонли қарорининг 2024 йил феврал, март, апрел ойларида тумандаги ижроси ҳамда йўл транспорт ходисалари олдини олиш юзасидан туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник М.Нурматовнинг ҳисоботи эшитилди.
2024 йил 1-чоракда давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати ҳақида туман адлия бўлимининг ахбороти тингланди.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтмиш биринчи сессияси кун тартибига киритилган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати