Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » "Ёзги болалар оромгоҳи" оилавий дам олиш маскани ишга тушди

"Ёзги болалар оромгоҳи" оилавий дам олиш маскани ишга тушди

01 июнь 2024 йил
244
0

Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан юртимизнинг ҳар бир гўшасида ички туризмни ривожлантириш, аҳамияти ва истиқболлари тўғрисида бир қатор қонун хужжатлари имзоланмоқда, бот-бот сўз юритилмоқда, таклифлар ўртага ташланмоқда.

Қолаверса, юртбошимиз томонидан тадбиркорларга кенг имкониятлар очиб берилмоқда.

Мана шу юқоридагиларнинг тасдиғи сифатида бугун туманимизда фермер, тадбиркор Бахтиёр Кўнаров томонидан бунёд этилиб ишга туширилган ажойиб бир мажмуа "Ёзги болалар оромгоҳи" оилавий дам олиш гўшаси фойдаланишга топширилди. Мажмуанинг очилишига нафақат вилоятдан, республикадан балки қўшни Қозоғистондан ҳам меҳмонлар ташриф буюришди.

Очилиш маросимида сўзга чиққанлар тадбиркорнинг бу саховатли ишларига омад, барака тилади, бу файзли даргоҳ туманимизда болажонларнинг севимли маскани сифатида эътироф этилишини, самимий тилакларини билдириб ўтиб, нуронийлар элимизга қут барака тилаб, дуога қўл очдилар. Мирзачўл туманида ташкил этилган бу мўъжаз мажмуа ташриф буюрувчиларни жойлашув жиҳатидан қулай ҳудудда ташкил этилганлиги, дам олиш масканининг фаолияти учун юқори сифатли асбоб-ускуналар, жиҳозлар келтирилиб ўрнатилганлиги, бу эса, ўз навбатида, меҳмонлар ва болажонлар хавфсизлигини таъминлаш ва уларга қулай шароит яратишга қаратилганлиги, замонавий усулларда бунёд этилганлиги билан лол қолдирди. 

 

 

Очилиш маросимидан сўнг меҳмонлар мажмуадаги комплекслар, 8 ўринли меҳмонхона, сунъий кўл, манзарали майдончалар, мазали таомлари билан гавжум ошхона, барча-барчаси билан танишиб чиқдилар, сувдаги қайиқларда болакайлар, катталар ҳавас билан сузиб кўришди.

Болажонлар байрами мана шундай файзли даргоҳда кечгача давом этади. "Туманимизда ташаббускорлар кўпаяверсин, юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин, файз, барака элимизга ёғилаверсин, гўзал мажмуалар қад ростлайверсин, фарзандларимиз яйраб-униб ўсаверсин..."

Ҳа, дарҳақиқат, бу экотуризм ўз салоҳияти билан туманимизнинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшиб, йиллар давомида сайёҳларни, меҳмонларни, энди эса жажжи беғубор болажонларни ҳам ўз бағрига чорлаб тураверади.

Хуршида Шербекова
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати раҳбари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар