“МАҲАЛЛАБАЙ” ТИЗИМИ: ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖА
Туманда сўнгги пайтларда фақат ижтимоий соҳа эмас, иқтисодиёт, ишлаб чиқариш корхоналари барпо этиш, аҳолини иш билан таъминлашга ҳам муҳим йўналиш сифатида алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Мирзачўл туманининг бугунги кундаги умумий ер майдони: 480,0 кв.км.ни ташкил этса, аҳоли сони: 55,4 минг нафар, шундан ёшлар сони: 11,5 минг нафар, хотин-қизлар сони: 26,9 минг нафар, хонадонлар сони: 10 049 та, оилалар сони: 12 412 та, банд аҳоли сони: 22,2 минг нафар, ишсиз аҳоли сони: 1,8 минг нафар, хорижга ишлашга кетган: 2,2 минг нафарни ташкил этиб, ишсизлик даражаси: 7,7 фоиз.
Маҳалла ва секторлар кесимида, туманда 12 та маҳаллалар мавжуд бўлиб 4-тоифага киради, жумладан: 1-секторда 3 та (Ипак йўли, Мустақиллик, Янгидала,); 2-секторда 3 та (Ержар, Мирзадала, Боғбон); 3-секторда 3 та (Ғалаба, Пахтазор, Ўзбекистон); 4-секторда 3 тани (Дўстлик, Тошкент, Гулзор) ташкил қилади.
Банкларни бириктириш йўналиши бўйича туманда Агро банк, Халқ банк, Миллий банклар фаолият юритади.
Тумандаги маҳаллалар 3 та тижорат банкларга бириктирилган:
Агро банк АТБ филиалига 3 та (Ержар, Мрзадала, Боғбон);
АТ Халқ банки филиалига 6 та (Ипак йўли, Мустақиллик, Ғалаба, Пахтазор, Ўзбекистон, Тошкент);
ТИФ Миллий банк филиалига 3 таси (Янгидала, Дўстлик, Гулзор маҳалалари) бириктирилган.
Тадбиркорлик субъектлари бўйича, туманда фаолият кўрсатаётган юридик шахслар сони – 1 151 та (шу жумладан, 474 та ҚҚС тўловчиси)
- фаолият кўрсатаётган ЯТТлар сони – 799 та, шундан 424 та дехқон хўжаликлари, савдо ва хизмат кўрсатиш йўналишида 375 та;
- ўзини ўзи банд қилганлар сони – 5 800 нафар;
- фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектлари сони – 443 та, шундан саноатда – 31 та, қишлоқ хўжалиги корхоналари – 153 та, қурилиш корхоналари – 4 та, савдо ва хизмат кўрсатишда – 104 та;
(фаолият кўрсатмаётган кичик бизнес субъектлари сони – 134 та).
Ўзини-ўзи банд қилган аҳоли сони 5 800 нафарни ташкил этган.
Тадбиркорликни ривожлантириш учун кредитлар ажратиш юзасидан тижорат банклари томонидан туман бўйича жами 283,0 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилиши режалаштирилган. Шундан, ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида - 3,0 млрд. сўм, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида 6,9 млрд. сўм, оилавий тадбирорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 20,7 млрд. сўм, ўзини ўзи банд қилган шахсларга микроқарзлар 3,0 млрд. сўм, сервис соҳаси учун 1,7 млрд. сўм, қишлоқ хўжалиги соҳаси учун 162,4 млрд. сўм ва бошқа кредит ресурсларидан 85,3 млрд. сўм ажратилиши кутилмоқда.
Жорий йилда 20.04.2024 ҳолатига тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган кредитлар, “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури” доирасида туманда 224 нафар фуқарога 3 742 млн.сўмни, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури” доирасида 12 нафар фуқарога 940 млн.сўмни, “Бинесга биринчи қадам дастури” доирасида ўзини-ўзи банд қилган шахсларга ажратилган микроқарзлар 190 нафар фуқарога 947 млн.сўмни ташкил қилган.
Туманда 2024 йилда 12 та маҳалларда умумий қиймати 3,5 млрд.сўмлик 54 та кичик лойиҳаларнинг ишга туширилиш натижасида 227 та янги иш ўринлари ташкил этиш белгиланган.
Амалда, ҳоким ёрдамчилари томонидан “Онлайн маҳалла” платформасига, жами қиймати 1,5 млрд.сўмлик, шундан 0.5 млрд.сўм ўз маблағи ва 0,9 млрд.сўм банк кредити маблағлари ҳисобига 30 та янги иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган 10 та лойиҳалар жойлаштирилди ва маблағлар ўзлаштирилиб, 27 та янги иш ўринлари ташкил этилишига эришилди.
Мисол тариқасида, “Мустақиллик” маҳалласидаги бўш турган бинода ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан ўз ишнин бошлаган тадбиркор “AZAMAT-AIDA-SEVDA” рахбари Мирзаева Зулфияга тикув цехини кенгайтириш учун “Кичик бизнесни қўллаб қувватлаш” дастури доирасида 100 млн.сум кредит ажратилиб, қўшимча 4 та иш ўрни ташкил этишга эришилди.
Ишсиз ахоли бандлигини таъминлаш бўйича туманда 2024 йилда ташкилот ва корхоналардаги бўш иш ўринларига жами 1058 нафар фуқароларни ишга жойлаштириш белгиланган бўлиб, 2024 йил 1 апрел ҳолатига 206 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилган.
Шундан, захиралан (квота)ган бўш иш ўринлари йиллик 54 нафар фуқароларни ишга жойлаштириш белгиланган бўлиб, 2024 йил 1 апрел йил ҳолатига 14 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилган.
Шу жумладан, туманда жорий йилда жами 1 085 нафар фуқароларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ва бандлигини таъминлаш (2024 йил 1 апрел ҳолатига 125 нафар), 631 нафар фуқароларни Ташқи мехнат миграцияси агентлиги томонидан хорижий давлатларга ишга юбориш (2024 йил 1 апрел ҳолатига 125 нафар), 217 нафар ишсиз фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш (2024 йил 1 апрел ҳолатига 125 нафар), 70 нафар фуқароларни касаначилик ва кооперациялар ташкил этиш орқали бандлигини таъминлаш (2024 йил 1 апрел ҳолатига 125 нафар), 984 нафар норасмий меҳнат фаолиятини расмийлаштириш (2024 йил 1 апрел ҳолатига 54 нафар) ҳамда 2238 нафар фуқароларни ижтимоий солиқларни тўлатган ҳолда ўзини-ўзи банд қилиш (2024 йил 1 апрел ҳолатига 803 нафар) прогноз кўрсаткичи белгиланган бўлиб, ушбу йўналишларда тизимли ишлар ташкил этилган.
Юқоридаги чора тадбирларни амалга ошириш натижасида, туманда 2024 йилда ишсизлик даражасини 7,2 фоиздан 6,4 фоизга тушириш ва камида 2 та маҳаллани ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш режалаштирилган.
Маҳалла ихтисослашуви
Туманда маҳаллалар қуйидаги йўналишларга ихтисослашган:
Ишлаб чиқариш йўналишига – Ғалаба маҳалласи;
хизмат кўрсатиш йўналишларига - Мустақиллик, Дўстлик маҳаллалари;
чорвачилик йўналишларига – Ержар, Боғбон, Янгидала, Гулзор, маҳаллалари;
Деҳқон хўжалиги ва қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишларига – Ипак йўли, , Мирзадала, Пахтазор, Ўзбекистон ва Тошкент маҳаллалари ихтисослашган.
Мавжуд томорқалар.
Томорқа ер эгалари сони 6 611 тани, жами экин майдони 661.4 гектарни ташкил қилади.
Шундан, жами эртаги экиладиган 661.4 гектар майдоннинг 216.6 гектарига сабзавот, 11.5 гектарига полиз экинлари, 94.8 гектарига картошка, 97.4 гектарига дуккакли экинлар, 241 гектарига бошқа турдаги экинлар экилади.
Ижтимоий пакетларни жорий этиш
Туманда эхтиёжманд аҳоли қатламига ижтимоий пакетларни жорирй этиш бўйича 12 та маҳаллада 84 та хонадонлар танлаб олинди.
Маҳаллаларнинг ихтисослашувидан ва аҳоли хохиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда бир ҳил йўналишда пакет “бир бош қора мол, ихчам иссиқхона ва 50 бош парранда” танлаб олинди ва бугунги кунга қадар 84 та хонадонлардан 51 та хонадонга жами 1 414 млн.сўм кредит ажратилиб 23 та хонадонга иссиқхона қуриб берилди, 37 та хонадонга 74 бош қорамоллар ва 900 бош парранда олиб берилди.
Туманда 12 маҳалларга лидер тадбиркорларни бириктириш
Туманда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида ҳар бир маҳаллага биттадан лидер тадбиркорлар бириктирилди ҳамда лидер тадбиркорларга томорқаларда хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун ҳар бирига мотокултиватор, мини трактор, уч ғилдиракли муравей ҳамда уруғ ва кўчатлар, кимёвий ўғитлар сотишни ташкил этиш учун кўчма дўконлар ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар ажратилди.
Намунали томорқадан фойдаланувчилар
Боғбон маҳалласида яшовчи фуқаро Алиев Валижон томонидан иссиқхона усулида 5 сотих иссиқхонада памидор ва бодиринг етиштирилмоқда. Тадбиркор бир ойда 1,8 млн. сўм, йилига 21,6 млн. сўм ҳаражат қилади. Якунда соф даромади бир ойда 5,2 млн. сўмни, бир йилда 62,4 млн. сўмни ташкил қилади
Ушбу фаолиятни ён атрофидаги хонадонларда ҳам табиқ қилиш ва заруриятга кўра банк кредитларидан фойдаланиш юзасидан тавсия берилди.
Хорижий давлатларда юрган меҳнат мигрантлари бўйича туманда 2024 йил 1 апрел ҳолатига хоришга ишлаш учун кетган 3386 нафар меҳнат мигрантлари ҳисобга олинган бўлиб, жорий йилнинг 1 чорагида 109 нафар фуқаролар хориждан қайтиб келган ва уларга маҳалла еттилиги ва сектор раҳбарлари томонидан ижтимоий кўмаклар амалга оширилган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Жиззах вилоят бўлими билан ҳамколикда хорижда юрган фуқароларни муаммоларини ва ҳозриги кундаги аҳволини ўрганиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилимоқда ва туманда доимий семинарлар ташкил этиб келинмоқда.
Шунингдек, туманда белгиланган тартибда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали 280 та фуқароларни шартнома асосида ҳорижга ишга юбориш юбориш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 112 нафар ҳорижда ишлаш истагидаги фуқаролар рўйхати шакллантирилиб, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари томонидан “онлайн-маҳалла.уз” платформасига киритилиб йўлланмалар берилган.
Хусусан, айтиш жоиз-ки, бугунги кунда туман том маънода ўзгаришларга юз тутган. Авваллари мазкур туманга фақат аграр ҳудуд сифатида қаралган бўлса, энди саноат корхоналари бўйича ҳам илғорга айланмоқда, аҳолини иш билан банд қилиш борасида ишлар жадал ривожлантирилмоқда. Давлатимиз кўмагида бу каби амалга оширилётган изчил ислоҳотлар туман аҳолисининг фаровон ҳаётга иштиёқини, обод ва осуда турмушга интилишини кучайтириб, уларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ўзгариш ва янгиланишларга дахлдорлик туйғусини янада мустаҳкамлайди.
Ж. Лапасов
Мирзачўл тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва
камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича
биринчи ўринбосари