Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Пировард мақсад – аҳоли бандлигини таъминлаш

Пировард мақсад – аҳоли бандлигини таъминлаш

11 июнь 2024 йил
188
0

Доимий ишловчиларга ҳақ тўланадиган жамоат ишлари қўлланилмайди

Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш ва бу орқали оилалар фаровонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Турли соҳа ва йўналишларда ташкил этилаётган янги иш ўринлари ёшлар, қолаверса, иш топишда қийналаётган ҳамда меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун ҳаётда ўз ўринларини топишларида имконият эшикларини очиб бераяпти.

Жумладан, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик кўмаклашиш бўлими томонидан 2024 йил 31 май холатига жами 920 нафар ишсиз фуқароларга ишга жойлашиш мақсадида мурожаат қилган.

UzNews - Бандликка кўмаклашиш марказидан субсидия олувчилар тоифаси  кенгайтирилди

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йиллик режа 409 нафарни ташкил қилсада 2-чорак учун 80 нафарни режалаштирилганига карамай шу кунга қадар  54 нафар фуқаролар жалб қилинган.

Туман ташкилот ва корхоналарга йиллик режа 1058 нафарни ташкил қилади, 2-чоракга 538 режалаштирилган бўлиб, 540 нафар 101%га фуқаролар ишга жойлаштирилди.

Захираланган бўш иш ўринлари йиллик режа 54 нафарни ташкил қилади 1-чоракга 24 та режа қўйилган ва амалда 28 нафар фуқароларни 115% режа бажарилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 22-июлдаги 307-сон қарорига асосан Тадбиркорлик субъектларига касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш ҳамда ҳунармандчиликка аъзолик бадали харажатлари учун  36 нафар фуқароларга 57 млн маблағ ажратилди.

Чет давлатларига турли хил сабаблар билан чиқиб қайтиб келган 730 нафар фуқаролардан 414 нафарини 56.7%га бандлиги таъминланган.

Жорий йил холатига туманида ишсиз, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ижтимоий ҳимоя реестрида” турган фуқароларни, шунингдек, жиноятчиликка мойил бўлган шахсларни ҳамда таълим муассасасини тамомлаган ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари бўйича 6 та “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Ярмарка кунлар жами 67 нафар ишсиз фукаролар мурожаат қилган бўлиб улардан 53 нафари доимий ишларга, 6 нафари Касбга қайта ўқитишга, 8 нафари Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган.

2021 йилда 457 127 та иш ўринлари ташкил этилади | NORMA.UZ

Ўзбекистон Республикасининг “Ахолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 18 моддасига хамда Адлия вазирлигидан 1999 йил 22 декабрда 858-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби хақида”ги Низомга мувофиқ, корхона, ташкилот ва муассасалар мавжуд иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни хар хисобот ойининг 5-санасига қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига хисобот ойининг якунига кўра тақдим этилиши белгиланган. Хисоботни вақтида топширмаган ташкилотлар тегишлилиги бўйича чоралар кўрилмоқда.

Жорий йил учун ишсиз фуқароларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича йиллик 1085 та режа берилиб шундан, 2-чораги учун 269 нафар фуқароларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича  режа берилган бўлиб, ўқитиш учун 217 нафар фуқароларга йўлланма берилди

Жумладан:

  1. Трактор машинист йўналиши бўйича 25 нафар
  2. Электрогазпайвандчи йўналиши бўйича 23 нафар
  3. Машинасозлик йўналиши бўйича 8 нафар
  4. Тикувчилик йўналиши бўйича 204 нафар
  5. Компуютер оператори йўналиши бўйича 8 нафар
  6. Ошпазлик йўналиши бўйича 1 нафарни ташкил қилган.

Тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш учун йўлланма берилган фуқароларнинг 106 нафари аёлларни ташкил этиб шундан 11 нафар фукаролар аёллар дафтаридаги ижтимоий химояга мухтож аёлларни ташкил қилиб, 73 нафарни ёшлар ташкил қилади. 

Шунгдек, 35 нафар ишсиз фуқаролар Устоз-шогирт ананаси бўйича касб-хунарга ўқитилди. Бўлим биносида фуқароларга хизмат кўрсатиш учун барча қулайликлар мужассам бўлиб, мурожаат қилувчи фуқаролар шу жойнинг ўзида ҳудудимиздаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар, айрим тоифа инсонларга иш ўрни ажратилишидаги имтиёзлар билан тўлиқ танишишлари мумкин.

Шунингдек, Президент фармонида белгиландики, 2024 йил 1 июндан бошлаб «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга хорижий тиллар ва касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 3 бараваригача, «ишчи виза»ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар учун БҲМнинг 5 бараваригача, йўл чиптаси учун БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда компенсация тўланади. Авваллари хорижга ишлаш учун кетаётганлар уйидаги молини сотиб ёки қарз олиб кетишга мажбур бўларди. Эндиликда бу муаммо ҳам бартараф этилади. Чет тили бўйича халқаро ёки унга тенглаштирилган сертификат олган фуқарога эса тил ўрганиш учун сарфлаган харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади.

Илгари хориждан қайтган фуқароларимиз иш топишда айрим тўсиқларга дуч келишарди. Бу борадаги вазият ҳам тубдан ўзгарди. 2024 йил 1 июндан бошлаб меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга олган корхонага ҳар бир ходим учун бир йил давомида Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ойига 500 минг сўмдан субсидия бериладиган бўлди. Ушбу тадбирларга бу йил учун 100 миллиард сўм ажратилади.

Бундан ташқари, 2024 йил 1 июндан бошлаб меҳнат миграциясидан қайтганлар ва уларнинг оила аъзолари бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш борасида қатор ижобий ишлар йўлга қўйилган. Юқоридаги Президент фармонида белгиланган вазифалар доирасида эса бу борадаги ишлар кўлами янада кенгаяди ва хорижда ишлаш истагидаги юртдошларимизга янада енгиллик ҳамда қулайликлар яратилади.

Labor-Migration - Программный комплекс запущен в информационной системе  «Единая национальная система труда»

Шунингдек, Президент фармонида белгиландики, 2024 йил 1 июндан бошлаб «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга хорижий тиллар ва касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 3 бараваригача, «ишчи виза»ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар учун БҲМнинг 5 бараваригача, йўл чиптаси учун БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда компенсация тўланади. Авваллари хорижга ишлаш учун кетаётганлар уйидаги молини сотиб ёки қарз олиб кетишга мажбур бўларди. Эндиликда бу муаммо ҳам бартараф этилади. Чет тили бўйича халқаро ёки унга тенглаштирилган сертификат олган фуқарога эса тил ўрганиш учун сарфлаган харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади.

Илгари хориждан қайтган фуқароларимиз иш топишда айрим тўсиқларга дуч келишарди. Бу борадаги вазият ҳам тубдан ўзгарди. 2024 йил 1 июндан бошлаб меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга олган корхонага ҳар бир ходим учун бир йил давомида Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ойига 500 минг сўмдан субсидия бериладиган бўлди. Ушбу тадбирларга бу йил учун 100 миллиард сўм ажратилади.

Иш ўринлари ким учун банд қилиб қўйилади | NORMA.UZ

Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида аҳоли иш билан бандлигини оширишнинг ижтимоий-иқтисодий механизмлари бўйича хорижий амалиётлар тажрибасини илмий тадқиқ ва таҳлил этиш мазкур давлатлар тажрибасининг илғор, республикамиз учун қулай бўлган жиҳатларидан фойдаланган ҳолда, аҳоли иш билан бандлик даражасини оширишнинг самарали, истиқболли йўналишларини аниқлаш ва амалиётда қўллаш имконини беради. Мамлакатимизда иш ўринларини ташкил этиш соҳасидаги давлат сиёсати ишсизликни қисқартириш ва аҳолининг ижтимоий зарур меҳнат билан бандлигини кўпайтириш бўйича хорижий давлатлар сингари аниқ усуллар асосида ишлаб чиқилаётганлиги сезиларли самара бермоқда. 

Булардан, давлат томонидан иқтисодиётга киритилаётган инвестицияларни рағбатлантириш, янги иш жойлари ташкил этилганда тадбиркорларга ва кичик бизнес
корхоналарига солиқ имтиёзлари бериш, ўз-ўзини ижтимоий зарур меҳнат билан банд қилишни рағбатлантириш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кенг эътибор қаратиш, ишсиз аҳоли ва ёшларни касбга ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларга ахборот-консальтинг хизматларини кўрсатиш, аҳолининг алоҳида гуруҳлари - ёшлар, ногиронлар, ишлаш қобилияти чегараланган инсонлар учун иш жойи шароитларини яратиш билан боғлиқ харажатларни қоплашлари учун иш берувчиларга компенсациялар ажратиш, бандлик муаммоларини ҳал қилишда халқаро ҳамкорлик, халқаро меҳнат миграцияси билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш каби ўнлаб мисолларни келтириш мумкин.

Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда соҳада қатор ижобий ишлар йўлга қўйилган. Президент фармонлари ва ҳукумат қарорларида белгиланган вазифалар доирасида эса бу борадаги ишлар кўлами янада кенгаяди ва юртдошларимизга янада енгиллик ҳамда қулайликлар яратилади.

Ж.О.Лапасов

Мирзачўл тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва

камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича 

биринчи ўринбосари

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар