Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Биз зўравонликка қаршимиз

Биз зўравонликка қаршимиз

31 июль 2024 йил
49
0

Зўравонликка қарши профилактика: ўғил бола тарбияси билан шуғулланиш

Маълумки, ҳозирги кунда муҳтарам Президентимизнинг сай-ҳаракатлари билан давлатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини яна ишончли ҳимоя механизими шакллантирилди.

Ўзбекистон Республикасинингг “ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИКДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА”ги Қонунинг 12-моддасига кўра, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига: хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий дастурларни ва қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади; хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига олиб келадиган сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш бўйича тадбирларда иштирок этади ва бундай ҳолатларни бартараф этиш юзасидан амалий чоралар кўради; зўравонликдан жабрланганларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларида ижтимоий реабилитация қилишга ҳамда ўз жонига қасд этишнинг олдини олишга доир тадбирлар ўтказади; хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ўтказганлиги ва зўравонлик содир этганлиги учун профилактик ҳисобда турадиган шахслар билан якка тартибдаги профилактика тадбирларини ўтказишда иштирок этади;  низоли вазиятларни профилактика қилишга, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга доир дастурлар ҳамда услубий тавсияларни ишлаб чиқади ва амалга оширади. хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи тегишли ваколатли органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш каби бир қатор вазифалар юклатилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Презиудентининг 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сонли Фармони билан Оила, хотин-қизлар ва кекса авлод вакиллари билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида қуйидагилар хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш, гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларни амалга ошириш; ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш, турар жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, даромадларини кўпайтириш борасида тизимли чора-тадбирларни белгилаш,оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларни «Аёллар дафтари» орқали манзилли қўллаб-қувватлаш,жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш ва уларнинг фаровонлик даражасини ошириш оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари этиб белгилаб берилди.

Хуш бунда, алоҳида этибор қаратадиган мавзумиз, зўровонликка қарши курашиш масаласига тўхталсак, давлатимиз тоборо замон билан ҳамнафас бўлиши ва жамиятимизда турли хил эскича қарашларнинг сақланиб қолиши ортидан аёлларга ҳар хил бўладиган тазйиқлар ва зўровонликлар кўпая бораётганлигини такидлаб ўтишимиз лозимдир.

Зўравонлик — хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали уларнинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига тажовуз қиладиган ғайриҳуқуқий ҳаракат (ҳаракатсизлик)дир.

Бунда асосий эътибор қаратиладиган ҳолат ишдаги хотин-қизларга зўровонлик ҳолатлари юз бериши билан боғлиқ низолар  юзасидан келиб чиқадиган меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ судларда кўриладиган ишлар кўпая бораётганлигидир.

Шу боис, ушбу ҳолатлар юзасидан хотин-қизлар бўлимлари судларда мазкур тоифадаги ишлар юзасидан эндиликда манфаатдор шахс сифатида қатнашиш ва шу билан бир қаторда низоларни судга қадар олдини олишга масъулликларини алоҳида эътироф этмоғимиз лозимдир.

 

Казаков Бекзод Олимович

Фуқаролик ишлари бўйича

Дўстлик туманлараро судининг раиси

 

 

 

 

 

 

                                                                                                                                          

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар