Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » 14 та давлатдан ташриф буюрган меҳмонлар Мирзачўлдаги ўзгаришларга юқори баҳо беришди

14 та давлатдан ташриф буюрган меҳмонлар Мирзачўлдаги ўзгаришларга юқори баҳо беришди

09 август 2024 йил
84
0

Жиззах вилоятининг Гагарин шаҳрига Россия Федерацияси Давлат думасининг Мудофаа қўмитаси раиси, Россия қаҳрамони Владимир Шаманов ҳамда у билан бирга тумандаги 1-умумтаълим мактабини 1974-йили битирган собиқ синфдошлар 50-йиллик учрашувни ўтказиш учун 14 та давлатдан ташриф буюрдилар. Анъанага кўра, турли миллатлар, ўзбек ва рус миллий либосларидаги қизлар меҳмонларни нон ва туз билан кутиб олишди.

Меҳмонлар кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида шаҳар марказидаги космонавт Юрий Гагарин ҳайкали пойига гуллар қўйишди.

Улар Мирзачўл тумани ҳокими Ботиржон Мирзақулов ва бошқа расмийлар, фахрий нуронийлар, туман фаоллари ҳамроҳлигида дастлаб ҳудудда Мирзачўл тумани маданият марказида ташкил этилган "Космонавтика" ҳамда "Ўлкашунослик" музейларида бўлишди. 

Мирзачўл туманидаги ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар маънавиятини юксалтиришга қаратилган ишларнинг тимсоли сифатида барпо этилган "Эзгу ният мажмуаси"нинг тантанали очилиш маросими ҳам шу куни бўлиб ўтди.

 

Маросим давомида туман ҳокими Ботиржон Мирзақулов ва мутасаддилар иштирокида Мирзачўл тумани ҳудудида амалга оширилаётган ишлар хусусида ушбу меҳмонларга, шу билан бирга ОАВ вакиллари ва жамоатчиликга маълумотлар бериб ўтилди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар