Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ўзбекистон спорт делегацияси Париж Олимпиадасидаги иштирокини расман якунлади

Ўзбекистон спорт делегацияси Париж Олимпиадасидаги иштирокини расман якунлади

12 август 2024 йил
54
0

Парижда бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинлари Ўзбекистон тарихидаги энг муваффақиятли мусобақа сифатида якунланди.

Ўзбекистон делегацияси мусобақада 13 та медаль — 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзани қўлга киритди.

Республика медаллар ҳисобида 206 давлат орасида 13-ўрин, Марказий Осиё, МДҲ, Ислом бирдамлиги ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар орасида 1-ўрин, Осиё бўйича эса 4-ўринни (Хитой, Япония ва Жанубий Кореядан кейин) эгаллади.

Олимпиада совриндорлари:

Олтин медаль:
Диёра Келдиёрова (дзюдо)
Улуғбек Рашитов (таэквондо WТ)
Разамбек Жамалов (эркин кураш)
Ҳасанбой Дўсматов (бокс)
Абдумалик Халаков (бокс)
Асадхўжа Мўйдинхўжаев (бокс)
Лазизбек Мулложонов (бокс)
Баҳодир Жалолов (бокс)

Кумуш медаль:
Акбар Жўраев (оғир атлетика)
Светлана Осипова (таэквондо WТ)

Бронза медаль:
Музаффарбек Тўрабоев (дзюдо)
Алишер Юсупов (дзюдо)
Ғуломжон Абдуллаев (эркин кураш).

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар