Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » 2-сектор ҳудудидаги хотин-қизлар мунтазам қўллаб-қувватлаб келинмоқда

2-сектор ҳудудидаги хотин-қизлар мунтазам қўллаб-қувватлаб келинмоқда

06 август 2024 йил
60
0

 

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги "Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги" 145-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Мирзачўл тумани прокурори 2-сектор раҳбари А.Сакиев, “Ержар” маҳалласи раиси Ш.Сувонқулов, хоким ёрдамчиси Э.Тоғаев ва ёшлар етакчиси С.Тугаловларнинг ташаббуси билан "Jizzakh Professional Elegant” MЧЖ ҳамкорлигида Мирзачўл туманида "Аёллар дафтари"ва  "Ёшлар дафтари"да  турувчи ишсиз ҳотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитилиб, ўқишни аъло баҳоларга тамомлаганлиги юзасидан диплом ва сертификатлар топшириш тадбири ўтказилди.

Тадбирда 15 дан ортиқ ишсиз хотин-қизлар "Уй ҳамширалиги" йўналишида ўқув-курсини тамомлаганлик дипломи ва сертификатлари тантанали равишда топширилиб, келгуси ишларига омадлар тиланди.

Шунингдек, ўқув муассасаси томонидан ушбу ўқув курсини ташкил этишда жонбозлик кўрсатган 18-мактаб директори Ж.Ахмедов ва ўқув-курсида сифатли таълим берган мураббий З.Турғуновага ташаккурнома ва ўз эсдалик совғаларини топширишди. Ундан ташқари, ўқув-курсини аъло баҳоларга тамомлаган 3 нафар хотин-қизлар 500 минг сўмлик ваучерларга эга бўлишди.

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад қарор ижросини таъминлаш, хотин-қизларни мунтазам қўллаб-қувватлаш, ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарли қилиб, бандлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш, ҳар бир хонадонда сифатли тиббий хизматни йўлга қўйишдан иборатдир.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар