Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги ПФ-89-сонли Фармони мазмун-моҳияти ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги ПФ-89-сонли Фармони мазмун-моҳияти ҳақида

21 сентябрь 2024 йил
33
0
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, судлар фаолияти самарадорлигини ошириш, ишни судга қадар юритишда тарафларнинг тенглиги ва тортишуви принципини амалда таъминлаш, шунингдек, тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилинишига эришиш мақсадида Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Адлия вазирлигининг 2025 йил 1 январдан бошлаб жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласи жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида алоҳида судьялар — тергов судьялари томонидан кўриб чиқилиши тартибини жорий этиш;
жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозимини киритиш;
жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида тергов судьяси томонидан процессуал қарорларга берилган санкциялар фақатгина апелляция инстанциясида Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан якка тартибда қайта кўриб чиқилиши тартибини белгилаш;
тергов судьяларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини бериш;
тергов судьялари томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юқори инстанцияларда қайта кўриб чиқишнинг амалдаги тартибини сақлаб қолиш каби асосли таклифлар ишлаб чиқишлари белгиланди.
Тергов судьясига қуйидагилар бўйича санкциялар, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш билан боғлиқ илтимоснома, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш масалалари билан боғлик илтимоснома, паспортнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимоснома, мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги илтимоснома, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимоснома, тинтув ўтказиш ҳақидаги илтимоснома, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақидаги илтимоснома, мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимоснома, шунингдек, айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимоснома, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги илтимоснома, айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномаси, ушлаб туриш муддатини қирқ саккиз соатга қадар узайтириш тўғрисидаги илтимоснома, бундан ташқари прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимосномаларини кўриб чиқиш ваколати берилмоқда.
Тергов судьяси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қонунчиликда белгиланган тартибда тергов судьясига юклатилган вазифаларни адолатли ва холисона бажариш, қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлаш, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини суд йўли билан самарали ҳимоя қилиш кабилар белгиланмоқда.
Тергов судьяси ўз фаолиятини мустақил амалга ошириб, фақат қонунга бўйсунади ҳамда тергов судьясига одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди;
тергов судьяларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш, шунингдек, судьялар корпусини шакллантириш қонунда белгиланган тартибга мувофик, амалга оширилади;
тергов судьясининг ташкилий фаолиятига раҳбарлик тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислари томонидан амалга оширилади.
Тергов судьяси лавозими учун штат бирликлари судларнинг мавжуд штат бирликлари ҳамда 2025 — 2027 йиллар учун ажратиладиган қўшимча штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилиши белгиланди.
Олий суд раисига жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларининг иш ҳажмидан келиб чиқиб ажратиладиган штат бирликларининг чекланган сонини белгилаш, Судьялар олий кенгаши Олий суд билан биргаликда 2025 йил 1 январга қадар тергов судьяси лавозими жорий этиладиган судларнинг юқори малакали ва масъулиятли кадрлар билан тўлдирилишини таъминлаш вазифалари юкланди.
Бундан ташқари Олий суд Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиши белгиланди.


Мухаммади Жўраев
Жиноят ишлари бўйича
Мирзачўл туман судининг раиси
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар