Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ўзбекистон Республикасининг 943-сонли Қонуни билан “Судлар тўғрисидаги” Қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг 943-сонли Қонуни билан “Судлар тўғрисидаги” Қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида

23 сентябрь 2024 йил
54
0
Мазкур қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 20 февралда қабул қилинган, Сенат томонидан 2024 йил 30 март куни маъқулланган.
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш бўйича изчил ишлар олиб борилди. Олиб борилган ишлар натижасида одил судловни амалга ошириш жараёнида шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судлар раисларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бир йилда камида бир марта ахборот тақдим этиши ҳақидаги қоидани бекор қилишни, ўз навбатида судларнинг ўз фаолияти тўғрисида жамоатчиликни ҳар чоракда оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб боришини, шунингдек суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилганлиги муносабати билан ягона суд амалиётини таъминлашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни 18-моддаси учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси «ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция, апелляция ёки кассация ва тафтиш инстанцияси суди сифатида, шунингдек янги очилган ҳолатлар бўйича кўриб чиқади» таҳририда баён этилиши белгиланди;
28-модданинг биринчи қисми «ишларни тафтиш тартибида кўради» деган бешинчи хатбоши билан тўлдирилди;
29-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси «ишларни биринчи инстанцияда, апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўради» таҳририда баён этилиши белгиланди:
30-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «ишни кассация инстанцияси судида такроран кўриш» деган сўзлар «ишни тафтиш тартибида кўриш» деган сўзлар билан алмаштирилди;
тўртинчи хатбошисидаги «ишни кассация инстанцияси судида такроран кўриш» деган сўзлар «ишни тафтиш тартибида кўриш» деган сўзлар билан алмаштирил;
31-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «ишни кассация инстанцияси судида такроран кўриш» деган сўзлар «ишни тафтиш тартибида кўриш» деган сўзлар билан алмаштирилди;
учинчи хатбошиси чиқариб ташлан;
тўртинчи — ўн биринчи хатбошилари тегишинча учинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисобланиши белгиланди;
саккизинчи хатбошиси «судларнинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари ижросини қонунда назарда тутилган тартибда тўхтатиб туради» таҳририда баён этилиши белгиланди;
33-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси «ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи, апелляция ёки кассация ва тафтиш инстанцияси суди сифатида кўради» таҳририда баён этилиши белгиланди;
36-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси «ишларни апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўради» таҳририда баён этилиши белгиланди;
37-модда биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошиси чиқариб ташланди;
ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилари тегишинча ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисобланиши белгиланди;
ўн биринчи хатбошиси «судьяларнинг аҳоли билан учрашувларини ташкил этади, шунингдек жамоатчиликни ҳар чоракда суднинг фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб боради» таҳририда баён этилиши белгиланди;
41-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташланди;
бешинчи ва олтинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисобланиши белгиланди;
тўртинчи хатбошиси «судьяларнинг аҳоли билан учрашувларини ташкил этади, шунингдек жамоатчиликни ҳар чоракда суднинг фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб боради» таҳририда баён этилиши белгиланди;
48-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси «ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи, апелляция ёки кассация ва тафтиш инстанцияси суди сифатида кўради» таҳририда баён этилиши белгиланди;
51-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси «ишларни апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўради» таҳририда баён этилиши белгиланди;
52-модда биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошиси чиқариб ташланди;
ўн биринчи хатбошиси «судьяларнинг аҳоли билан учрашувларини ташкил этади, шунингдек жамоатчиликни ҳар чоракда суднинг фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб боради» таҳририда баён этилиши белгиланди;
56-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташланди;
тўртинчи хатбошиси «судьяларнинг аҳоли билан учрашувларини ташкил этади, шунингдек жамоатчиликни ҳар чоракда суднинг фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб боради» таҳририда баён этилиши белгиланди;
64-модданинг саккизинчи қисмидаги «ўта оғир» деган сўзлар «оғир ёки ўта оғир» деган сўзлар билан алмаштирилди.
Ушбу Қонун суд ҳокимиятининг мустақиллиги кафолатларини янада мустаҳкамлашга, жамиятнинг судлар фаолияти тўғрисида мунтазам ахборот олиши учун мустаҳкам ҳуқуқий асосларни яратишга, судьялар зиммасига одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган бирор-бир мажбурият юклатилишининг олдини олишга ҳамда улар фаолиятининг шаффофлигини таъминлашга, шунингдек қонунчиликдаги айрим бўшлиқлар ва зиддиятларни бартараф этишга хизмат қилади.


Мухаммади Жўраев
Жиноят ишлари бўйича
Мирзачўл туман судининг раиси
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар