Ҳуқуқбузарлик жаримаси хайдовчидан ундирилади
Ҳайдовчидан транспорт воситасини бошқариш вақтида йўл белгилари ва қоидаларига алоҳида эътибор талаб қилинади. Лекин кўпчилик ҳайдовчилар йўл қоидаларини бузиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этадилар. Бу эса ўз навбатида маъмурий жарима қўлланилишига сабаб бўлади..
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилган, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиш амалиёти жорий қилинган.
Айрим ҳуқуқбузарлар жаримани имтиёзли муддат у ёқда турсин, ихтиёрий муддатда ҳам тўлашдан бўйин товлайди. Аксарият ЙҲХБ органлари томонидан қўлланилган жарималар 60 кун муддат ўтгандан сўнг мажбурий ундирувга қаратилади.
Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Мирзачўл туман бўлими томонидан жорий йил бошидан ЙҲХБ органлари томонидан қўлланилган 703 та 709 млн. сўмлик жарималар ундирилган бўлса, 29 та автотранспорт воситалари жарима майдончаларига жойлаштирилди.
Жарималар ўз вақтида тўланиб борилганда, ушбу автомобиллар хатланмаган ва бундай ортиқча ҳаракатлар қилинмаган бўлар эди.
МИБ Мирзачўл туман бўлими
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
04 июль 2024, Четверг
Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш оқибатлари ва ушбу турдаги ҳуқуқбузарликлар учун жазо чоралари
23 апрель 2024, Вторник
Моддий ёрдамга мухтож бўлган фарзандларини моддий таъминлашдан қасддан бўйин товлаганлик учун жазо чоралари ҳақида
Изоҳлар (0)