Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » “Инвестициялар – бу мамлакатимиз трансформациясининг локомотиви ва иқтисодий тараққиётимизнинг мустаҳкам драйверидир”

“Инвестициялар – бу мамлакатимиз трансформациясининг локомотиви ва иқтисодий тараққиётимизнинг мустаҳкам драйверидир”

07 ноябрь 2024 йил
61
0
Жиззах вилоятининг инвестицион имконияти ва хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, экспорт ва саноат кўрсатгичларининг бажарилиши ҳамда Мирзачўл туманининг инвестициявий салоҳияти тўғрисида

Давлатимиз раҳбари такидлаганларидек, “Инвестициялар – бу мамлакатимиз трансформациясининг локомотиви ва иқтисодий тараққиётимизнинг мустаҳкам драйверидир”.
Мамлакатимизда инвестиция ва бизнес муҳитини тубдан яхшилаш, бу йўлдаги тўсиқларни босқичма-босқич бартараф этиш учун қатъий қадамлар ташланмоқда. Ҳар бир сармоядор ўзини эркин ва ишончли ҳис қилиши учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Сўнгги йилларда иқтисодиётимиз қарийб икки баробар ўсди. Ўтган йил якуни бўйича бу ўсиш 6 фоизни ташкил қилди. Инфляция 8,77 фоизгача пасайди. Савдо айланмаси кўрсаткичлари муттасил ошмоқда. Валюта бозори ва олтин-валюта захиралари барқарорлиги сақлаб қолинмоқда.
Охирги йилларда мамлакатимизда 50 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Халқаро молия институтларининг 15 миллиард доллардан ортиқ маблағлари ижтимоий ва инфратузилма соҳаларига жалб қилинди. Саноат 6 фоизга ўсган.
Бу борада билоятимизда хорижий инвестицияларни жалб қилиш, тадбиркорлик ва бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида аниқ ҳамда самарали ишлар олиб боримоқда.
 I. Тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш.
 Сўнгги беш йилда вилоятимизда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредитлар 2020 йилга нисбатан 
1,4 баробарга ортиб 2024 йилда 1,1 млрд долларга етди.
2023 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилган 124 та корхоналар томонидан экспортбоп ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган.
2024 йил январь-сентябрь ойларида жами 802,7 млн. доллар (прогноз 743,1 млн. доллар, ижроси 108,0 фоиз) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилди. Олиб борилган амалий ишлар ва солинган имкониятлар натижасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 201,2 фоиз ни ташкил этмоқда.
Натижада, вилоят иқтисодиётига инвестициялар киритиш бўйича Хитой (387,0 млн доллар), АҚШ (98,3 млн доллар), Жанубий Корея (14,3 млн доллар), Туркия (63,7 млн доллар), Россия (22,3 млн доллар), Қозоғистон (33,9 млн доллар), Хиндистон (18,6 млн доллар), Буюк Британия (42,3 млн доллар), Италия (26,9 млн доллар), Швейцария (76,4 млн доллар) давлатлари етакчилик қилди. Жиззах вилоятига инвестиция киритган мамлакатларнинг умумий сони 18 тага етди. 
Жумладан, Зомин туманидаги "Buyuk Ipak Yo‘li-Zomin maxsus sanoat zonasi" МЧЖ ХК ЧЭИИКнинг технопарк ташкил этиш лойиҳаси доирасида 93,0 млн. доллар, Фориш туманидаги "Basalt Wool" МЧЖ ҚК ва "Bazwool" МЧЖларнинг базальтдан вата ва минерал плиталар ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида 107,5 млн. доллар, Жиззах шаҳридаги "Mingyuan Silu Industry" МЧЖ ҚКнинг қурилиш ойнаси ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида 25,2 млн. доллар, Ғаллаорол туманининг "ADM JIZZAKH" МЧЖнинг прессланган детальлар ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида 69,5 млн. доллар ҳамда Мирзачўл туманидаги "Mirzachul Agroklaster Group" МЧЖнинг текстил маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида 23,0 млн. доллар хорижий инвестициялар ва хорижий кредитлар жалб этилди.
Вилоят бўйича январь-сентябрь ойлари учун белгиланган режа тўлиқ бажарилган. Фориш тумани 240,6 %га, Арнасой тумани 187 %га, Зарибдор тумани 135,4 %га, Мирзачўл тумани 121,1 %га, Зафаробод тумани 120,3 %га, Жиззах шаҳри 111,3 %га ҳамда Бахмал тумани белгиланган режани 100 %га таъминланган. 
Шунингдек, жорий йил 10 ойида давлат дастурига киритилган йирик лойиҳалар (Ғаллаорол туманидаги қиймати 69,5 млн. долларлик "ADM Jizzakh" МЧЖнинг прессланган деталлар ишлаб чиқариш, Зомин туманидаги қиймати 13,2 млн. долларлик "TURON PLAZA HOTEL" МЧЖнинг меҳмонхона ташкил этиш ҳамда Ш.Рашидов туманидаги қиймати 10,0 млн. долларлик "CCSP-NUR" МЧЖнинг оҳактош қазиб олиш ва ундан шағал ишлаб чиқариш) ишга туширилди.
2024 йилнинг ноябрь-декабрь ойлари мавжуд имкониятларни ишга солиш натижасида эришиладиган натижалар.
Жорий йил охирига қадар 1062,5 млн. доллар, хусусан окябрь-декабрь ойларида 259,8 млн. доллар (қўшимча топшириқларни инобатга олган ҳолда 100 фоиз) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилиши режалаштирилган. 
Январь-октябрь ойларида 802,7 млн. доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилган. Бу йиллик режанинг 75,5% ни ташкил этади.
Йил якуни билан белгиланган 259,8 млн. доллар ўзлаштирилади. Бунда ҳар бир лойиҳанинг тармоқ жадвалларида белгиланган муддат асосида таъминланади.
Жорий йил якунига қадар Зомин туманида қиймати 10,0 млн. долларлик “Jizzax organik” МЧЖ ХКнинг чорвачиликни ривожлантириш, Пахтакор туманида қиймати 26,0 млн. долларлик "Paxtakor teks" МЧЖ ҚКнинг тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, Пахтакор туманида қиймати 30,0 млн. долларлик "Mirzachul agroklaster group" МЧЖнинг текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, Дўстлик туманида қиймати 3,1 млн. долларлик "Jizzax Fayz Shifer" МЧЖнинг суюлтирилган бетон ва бетон плиталар ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилади.
2025 йил учун белгиланган вазифалар.
Вилоятнинг инвестицион салоҳиятидан келиб чиқиб, 2025 йилда Давлат инвестиция дастурлари ҳамда қўшимча амалга оширилаётган лойиҳалар ҳисобига 1,13 млрд доллар хорижий инвестиция ва кредитларни ўзлаштирилиши режалаштириб олинган. 
Мазкур кўрсаткичларга эришиш учун барча имкониятлар мавжуд. Келгуси йилда ўзлаштириладиган инвестициялар ҳисобига қўшимча қиймат яратадиган ҳамда иқтисодиётнинг янги тармоқларини шакллантирувчи илғор технологиялар олиб келиш назарда тутилган.
Бунга биргина мисол қилиб, жорий йилнинг май ойида Хитойга қилган ташрифимиз якунлари билан эришган қарийб 2,4 млрд долларлик 22 та инвестиция келишувларини келтиришим мумкин.
Натижада, Хитойлик ҳамкорларимиз томонидан 2025 йилда 
486,6 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилиши бошланади ва шу йилнинг ўзида ушбу лойиҳаларда 373,0 млн доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.
Масалан, Жиззах шаҳрида Хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда лойиҳа қиймати 160 млн долларлик “BYD Uzbekistan factory” томонидан янги энергия манбааларида харакатланувчи автомобилларини батареяларини ишлаб чиқиш бошланади. 
Ш.Рашидов туманидаги “Zhong wang group” томонидан умумий қиймати 110 млн долларлик мебеллар учун ДВП ва ДСП ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва шу каби каби 10 дан ортиқ лойиҳалар амалга ошириш бошланади.

II. Экспорт йўналиши бўйича
Вилоятнинг экспорт салоҳиятини ҳисоблаб 2024 йил учун 315,0 млн. доллар миқдорида экспорт прогнози белгиланган, шундан 224,2 млн. доллар саноат маҳсулотлари ва 90,8 млн. доллар қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари ҳисобига тўғри келади.
2024 йил январь-октябрь ойлари учун 242,0 млн. доллар (шундан, саноат маҳсулотлари 179,8 млн. доллар ва қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари 62,2 млн. доллар) миқдорида маҳсулотлар ва хизматлар экспорти прогнози белгиланган, амалда 179,9 млн. доллар миқдорида экспорт амалга оширилди, прогноз ижроси 75,0 фоизга таъминланди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 110,5 фоизни ташкил этди.
Мисол учун, Жиззах шаҳридаги "Jizzax-Toshtepa tekstil" МЧЖ 7,1 млн. доллар, "Жиззах кентекс" МЧЖ 6,1 млн. доллар, Зарбдор туманидаги "Бетлис текстил" МЧЖ 7,3 млн. доллар, "Пахтакор текс" МЧЖ 9,3 млн. доллар, "Havvo Fresh" МЧЖ 10,3 млн. доллар, Фориш туманидаги "Basalt Wool" МЧЖ ҚК томонидан 16,6 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди. 
Хусусан, саноат маҳсулотлари экспорти 123,9 млн. доллар ёки 69,0 фоизга, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари 56,0 млн. доллар ёки 90,2 фоизга таъминланди.
2023 йилиннг мос ойлари учун 162,8 млн. доллар, саноат маҳсулотлари экспорти 140,0 млн. доллар, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари 22,7 млн. доллар экспорт бажарилган. Ўтган йилган нисбаттан ўсиш 110,5%ни ташкил қилган.
Йил якуни билан 320,0 млн. доллар (101,6 %) экспорт кўрсаткичи ижроси таъминланади.
Белгиланган режа ўз вақтида бажарилиши учун шаҳар ва туманлардаги экспортчи корхоналар имконияти ҳисобланиб, улар томонидан аниқ ҳисоб-китоблар асосида кунлик экспортга юклаш графиги ишлаб чиқилган. Йил якуни билан белгиланган прогноз кўрсаткичлар ижросини тўлиқ таъминлананишига вилоятнинг экспорт салоҳияти тўлиқ етади ва кўрсатгичлар ортиғи билан бажариш имконияти мавжуд.

III. Импорт.
Вилоятда 2024 йил январь-август ойларида амалга оширилган жами импорт хажми 1188,1 млн. долларни ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига (873,8 млн. доллар) нисбатан 314,2 млн. долларга ёки 1,3 баробарга кўпайган.
Ушбу 1188,1 млн. долларлик импортнинг 315,3 млн. доллар (26,5%) қисми тармоқ корхоналари ҳиссасига тўғри келса, ҳудудий корхоналар импорти 869,6 млн. долларни (73,2%) ҳамда хорижий корхоналарнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхоналари импорти 2,8 млн. долларни (0,2%) ташкил қилади.
Тармоқлар кесимида (315,3 млн. доллар):
- “Ўзавтосаноат” – 294,5 млн. доллар (93,4 %);
- “Ўзбекистон тўкимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари уюшмаси” – 16,3 млн. доллар (5,2 %);
- “Ўзсаноатқурилишматериаллари” – 3,8 млн. доллар (1,2%);
- “Ўзкимёсаноат” уюшмаси – 0,2 млн. доллар (0,1%);

IV. Маҳаллий саноат.
2024 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра вилоятимизда жами 
2476 та саноат корхоналари фаолиятда. Шундан йирик саноат корхоналари 38 тани, кичик саноат корхоналари 2438 тани ташкил этади.
Ушбу саноат корхоналари томонидан 2024 йил январь-август ойларида 14 435,3 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 2023 йилга нисбатан ўсиш суръати 106,8 фоизни ташкил этди. 
Саноат ишлаб чиқариш хажмининг 79,6 фоизи (11493,0 млрд. сўм) ҳудудий ҳамда 20,4 фоизи (2942,3 млрд. сўм) тармоқ корхоналари ҳисобига тўғри келган.
Жами саноатда ўтган йилга нисбатан Мирзачўл тумани 
113,8 фоизга, Фориш тумани 110,3 фоизга ва Ш.Рашидов тумани 
108,3 фоиз юқори ўсиш суръатларига эришилган бўлса Зафаробод тумани 88,6 фоизга ҳамда Арнасой тумани 98,4 фоизга етказилган.
Ҳудудий саноат корхоналари томонидан 11493,0 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 2023 йилга нисбатан ўсиш суръати 117,5 фоизни ташкил этди. 
Ҳудудий саноатнинг жами саноатдаги улуши 79,6 фоизни ташкил этган, шундан Мирзачўл 100 фоиз, Ғаллаорол 99,3 фоиз, Бахмал
96,8 фоиз ва Зомин 90,8 фоиз улушига тўғри келган, энг паст улушга эга бўлган туман Пахтакор 26,8 фоиз ва Дўстлик 24,3 фоиз улушни ташкил этди.
Худудий саноатнинг тармоқ йўналишининг автомобилсозлик саноатида “ADM-Jizzakh” МЧЖ корхонаси томонидан “KIA”, “Chery”, “Haval”, “LADA”, “RENAULT” каби енгил автомобиллар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиб 2024 йил январь-август ойларида
7,1 трлн. сўмлик енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.
Электротехника саноатида 2024 йил январь-август ойларида "Roison Home White Goods" корхонасида – 40,1 млрд. сўмлик маиший техника буюмлари ишлаб чиқарилган.
Кимё саноатида 2024 йил январь-август ойларида "G'allaorol kaliy fosfat" корхонасида - 49,1 млрд. сўмлик минерал уғитлар ишлаб чиқарилган.
Тўқимачилик саноатида 2024 йил январь-август ойларида "Jizzax-Toshtepa tekstil" корхонасида - 85,2 млрд. сўмлик экспортбоб трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Вилоят саноат салоҳиятини ривожлантириш мақсадида
2024 йилда қиймати 9,2 трлн. сўмлик 187 та саноат лойиҳалари амалга оширилиши хисобига 7,3 минг нафар иш ўринлари яратилиши режалаштирилган ва бу бўйича амалий тадбирлар олиб борилмоқда.

Мирзачўл туманининг инвестициявий салоҳияти. 
Мирзачўл тумани – 1967 йил 9 январда ташкил этилган. Умумий ер майдони 0,48 минг км². Туманнинг чегара узунлиги 85,1 км. Шундан, Қозоғистон Республикаси билан 27,4 км, Сирдарё вилояти билан 13,1 км, Фориш 14,6 км, Арнасой 7,3 км ва Дўстлик тумани 22,7 км узунликда чегарадош. Туманинг маркази Гагарин шаҳри. Фуқаролар йиғинлари сони -12 та, хонадонлар сони – 9 925 та, оилалар сони – 11 980 та. 
Мирзачўл тумани Жиззах вилоятининг чекка ҳудуди бўлиб, Қозоғистон Республикаси билан чегарадош аграр туман ҳисобланади. 
Ҳудуд ихтисослашуви: Тупроғи унумдор бўз тупроқ. Баъзи ерларни шўр босган. Тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирлари кўрилмоқда, туман паҳта-ғаллачилик, деҳқончилик, боғдорчилик, ва чорвачиликка ихтисослашган. 
Туман иқтисодиёти: Пахта-ғаллачилик, мева-сабзавот, чорвачилик, боғдорчилик, енгил саноат соҳаларига ихтисослашган. туман ихтисослашувидан келиб чиқиб, келгусида саноатнинг озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, тикув трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, ва мева-сабзавотларни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалигининг чорвачилик, паррандачилик ва мева-сабзавотларни сақлаш йўналишлари ривожлантирилади.
Туман аҳолиси – 55,4 минг кишини ташкил этиб, шундан меҳнатга лаёқатли 30,3 минг киши (ишсизлар 2 159 та 8,9 %) ташкил этади.
Қишлок хўжалиги соҳасида: Туманда жами қишлоқ хўжалиги ер майдони 30,5 минг гектарни, шундан пахта майдони 12,5 минг гектар, ғалла майдони 13,7 минг гектар, чорвачилик ва бошқа экин ер майдонлари 4,3 минг гектарни ташкил этади.
Тумандаги 12,5 минг гектар ер майдонларига пахта уруғи экилиб, 
48,6 минг тонна пахта хом-ашёси (ҳосилдорлик 38,9 центнер) етиштирилади. Етиштирилган пахта ҳосилдирлигини “Mirzachul Agroklaster Group” МЧЖ пахта тўқимачилик кластери томонидан пахта тозалаш корхонаси тўлиқ янгиттан қурилиб фаоляти йўлга қўйилди. 
Шунингдек тумандаги 13,7 минг гектар ер майдонларига дон (буғдой) экилиб, 47,3 минг тонна дон (ҳосилдорлик 35 центнер) етиштирилади. Етиштирилган дон ҳосилини 2 та корхона орқали (донни қабул қилиш ва ун ишлаб чиқариш) тўлиқ қайта ишланади. 
Шунингдек 41,2 минг бош йирик шохли мол, 67 минг бош қўй ва эчкилар мавжуд ҳамда йилига 13,1 минг тонна мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштирилади. 
Саноат соҳасида: туманда жами 210 та саноат корхоналари мавжуд бўлиб шундан 2 та йирик саноат (“Arhat chemicals” МЧЖ, “Mirzachul Agroklaster Group” МЧЖ) корхонаси ва 208 та кичик саноат корхоналари мавжуд. Бундан ташқари туманда 2 та хорижий ва қўшма корхоналар фаолият юритмокда. 
Хизмат кўрсатиш соҳасида: Туманнинг Қозоғистон Республикаси билан тегара ҳудудда 20 гектар ер майдонида йирик “Эркин савдо зонаси”ни ташкил этиш режалаштирилган. Бу орқали чегара-олди савдо ривожлантириш, ташқи бозорга чиқиш, хорижий инвестицияларни тез ва осон жалб этиш, товарлар савдоси учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш, туманнинг инвестицион жозибадорлиги ошириш ва янги доимий иш ўринларини яратилади.
Ҳусусан, ишлаб чиқарилган ва етиштирилган маҳсулотларни темир йўли орқали Қозоғистон Республикасига экспорт қилиш Гагарин шаҳрида йирик логистика марказини ташкил этиш имконияти яратилмоқда. 
Мавжуд инфратузилмалар: Худудларда маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда туманда М-39 автомагистрал, темир йул, табий газ ва электр энергия тармоғлари билан тўлиқ таъминланган.
Буш турган бинолар: Бугунги кунда тумандаги бўш турган 8 448 м.кв 8 та давлат объектлари фойдаланилмасдан турибди. Тадбиркор томонидан инвестиция киритиш ҳисобидан тикув трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш, мева-сабзавотни қуритиш ва қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, озиқ-овқат ва чорвачилик йўналишидаги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 500 нафар иш ўринлари яратиш ва маҳаллий бюджетга қўшимча 10,0 млрд. сўмлик тушумлар тушириш имконияти мавжуд.
Махсус саноат зоналари: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги “Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик – коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5101-сонли ҳамда 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли қарорларининг ижросини таминлаш мақсадида туман ҳокимининг тегишли қарорлари билан жами 10,4 гектар ер майдонида “Ғалаба” МФЙ ва “Эржар” МФЙ ҳудудидан кичик саноат зонаси, ҳамда “Мирзадала” МФЙ ҳудудидан Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси учун 0,8 гектар ер майдонлари саноат лойиҳалари жойлаштириш учун ажратилган.
Шунингдек, Туманда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш мақсадида “Боғбон” ҚФЙ ҳудудидаги “487Қ” контуридан 8 гектар ер майдонида “Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш объекти”ни ташкил қилиш учун ер майдонининг тоифасини ўзгартириш бўйича ишлар олиб борилмоқда ҳамда 100 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари жойлаштириш ва 1000 дан ортиқ янги доимий иш ўринлари яратилади.
Мазкур саноат зоналарида инвестициялар киритилиши ҳисобига озиқ-овқат ҳамда ноозиқ-овқат, қурилиш материаллари лойиҳалари амалга оширилади ҳамда натижада туманда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тикув трикотаж, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат қайта ишлаш (хом-ашёдан - тайёр маҳсулотга қадар) соҳалари ташкил қилинади. 
Келгуси йилларда амалга ошириладиган йирик истиқболли лойиҳалар: Туманда текистиль-тўқимачилик (қоп ишлаб чиқариш, тикув трикотаж ва бошқа), фармацевтика ва кимё саноати маҳсулотлари (олтингугурт, перчатка, спирт) ишлаб чиқариш, қурилиш материаллари соҳасидаги (газоблок, бетон блоклар ва ҳ.к) ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда зарур бўлган ҳом-ашё базасига бўлган талаб катта. 
Туманда “Mirzachul Agroklaster Group” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластерининг умумий қиймати 30 млн. доллар бўлган йиллик қуввати 
10,0 минг. тонна “Текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 250 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
“АО Гагарин инвест гроуп” МЧЖтомонидан қиймати 20 млн. доллар бўлган мева-сабзавот маҳсулотлари қайта ишлаб тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида 100 нафар, “Freja NPK” корхонаси томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари учун минерал ўғитлар ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳисобига 50 нафар янги доимий иш ўринлари яратилади.
Бундан ташқари туманда Хитой давлатининг “Beijing 7teli Decoration Material” Co.LtD компанияси билан умумий қиймати 30,0 млн. долларлик “Замонавий кўргазма зали (шоурум) ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси ҳисобига 50 нафар янги иш ўринлари,
“Quanzhou Jingli Engineering and Machinery” Co.LTD компанияси билан умумий қиймати 50,0 млн. долларлик “Мини-экскаватор ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси ҳисобига 50 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. 
Ҳудудни экспорт салоҳияти: Туманда 2023 йилда 10 та экспортёр корхона томонидан 7,4 млн долларлик 7 турдаги саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (8 та давлатга) экспорт амалга оширган. 
2024 – 2025 йилларда экспортёр корхоналар сони 15 тага ошириш имконияти мавжуд. 
Туманнинг экспортбоп маҳсулотлари (ун, полиз маҳсулотлари, сабзавот ва дуккакли экинлар, олтингугурт ҳамда текстил маҳсулотлари) етиштириш, ишлаб чиқариш корхоналарини диверсификатция қилиш ва уларни кўпайтириш учун етарли шарт-шароит мавжудлигини инобатга олган ҳолда экспорт маҳсулотлари ҳажмини 
120 фоизга ошириш ҳамда экспорт географиясини ва номеклатурасини кенгайтириш салоҳиятига эга.

Р.Туранов
Мирзачўл тумани ҳокимининг
Инвестициялар, саноат ва савдо масалалари
бўйича ўринбосари 
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар