Мирзачўлда тиббиёт фидойилари эътироф этилди
Мирзачўл туман ҳокимлиги тиббиёт ходимлари кунига бағишланган тантанали байрам тадбирида соғлиқни сақлаш муассасаларида аҳоли саломатлигини сақлаш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш йўлида фидойилик намуналарини кўрсатаётган соҳа жонкуярлари меҳнати эътироф этилди.
Юртимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси – тиббиёт ходимларининг касб байрами куни сифатида ҳар йили анъанавий равишда нишонлаб келинмоқда.
Тадбир аввалида туман ҳокими Ботиржон Мирзақулов соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини самимий муборакбод этиб, бугунги кунда Президентимиз томонидан Ўзбекистонда замонавий тиббиётнинг ривожланиши учун улкан имкониятлар яратилиши асносида шифокорларга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганини айтиб ўтди. Жумладан, туман ҳокими Президентимизнинг “Халқ тиббиёт соҳасига қанчалик ишонса, давлатга ҳам шунчалик ишонади. Халқ кўрсатилаётган тиббий хизматлардан рози бўлса - давлатдан, бугунги юритилаётган сиёсатдан ҳам рози бўлади”, деган сўзларини тадбир иштирокчиларига айтиб ўтди.
Тантанали тадбирда Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан тақдирланганлар эътироф этилиб, соҳада илғор бўлганлар қимматбаҳо эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.
Байрам якунида концерт дастури намойиш этилди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати