Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

12 апрель 2022 йил
252
0

Cўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган 2018 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида “Ғалаба” массивида қуриб битказилган намунали 2, 3-хонали 4-сотихли уйларнинг жорий йил март ойида сурункали ёғингарчиликлар оқибати юзага келган қурилишдаги камчиликлари юзасидан видеолавҳалар бўйича туман ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари бўлими ахборот берди. 

Мирзачўл туманида “Обод кишлок” Давлат дастури доирасида 2018 йилда “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 54 та вақтинчалик яшаш учун мўлжалланган (барак) уйлар бузилиб, намунавий лойихалар асосида 189 та ипотека уй-жойлар қуриб берилган.

Намунавий уй-жойларда яшовчи фуқаролар томонидан уйнинг таннархи юқорилиги, қурилиш ишларидаги камчиликлар ва доимий иш билан таъминлаш каби муаммолар юзасидан норозиликлар билдириб, бу ҳақида ижтимоий тармоқларга бир неча бор чиқишлар қилган.

Ушбу фуқароларнинг муаммоларни бартараф этиш мақсадида махсус ишчи гуруҳлар тузилиб, 2021 йилда таъмирлаш ишлари олиб борилиб, таъмирлаш ишлари учун маҳаллий бюджет ва хомийлар ҳисобидан 400,0 млн.сўмдан зиёд маблағлар сарфланган бўлса, мазкур уй-жойларда яшовчи кам таъминланган кредит тўлов қобилияти етарли бўлмаган оилалар ўрганиб чиқилиб, 47 нафарига тўланмаган кредит тўловларини сўндириш учун 1 млрд 209 млн.сўм маблағлари тўлаб берилган.

Бундан ташқари, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тумандаги саноат корхоналари, тадбиркорликлар, ишлаб чиқариш цехлари ва тикув фабрикаларига ишга жойлаштирилиб келинган. Кўпчилиги ишни ташлаб кетиб, енгилгина ҳаёт кечириш, боқимандалик ва текин шарт-шароитларни талаб қилиб, тинмай турли идораларга мурожаат қилишни ўзига касб қилиб олмоқда.

 

Қурилиш даврида усталарнинг камчилиги ва эътиборсизлиги эвазига, ҳамда март ойида узлуксиз ёғган ёғингарчилик оқибатида ички деворларда ёрилиш ҳолатлари юзага келди. Асосий деворлар мустаҳкам.

Ушбу уй-жойларда яшовчи фуқаролар томонидан 22 март куни хавотир ва норози кайфиятда туман ҳокимлигига мурожаат бўлди.

 

Мазкур юзага келган ҳолатларни зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Бироқ туман маҳаллий бюджет маблағларининг етарли бўлмаганлиги сабабли вилоят ҳокимлигидан маблағ сўралган.

Бугунги кунда, мазкур ҳолатлар юзага келган уйлар “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Жиззах филиали, Жиззах вилояти Қурилиш сохасида назорат инспекцияси мутахассисларини жалб қилиниб, ўрганиб чиқилди. Ҳозирда, наъмуна сифатида Барокат кўчасидаги 70-уйда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу уйда амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари аҳоли томонидан ижобий қабул қилинганидан сўнг таъмирталаб ҳолга келиб қолган уйлар босқичма-босқич таъмирлаб берилиши белгилаб олинган.

Бу борада батафсил ўрганилиб, яна қўшимча маълумотлар бериб борилади.

Мирзачўл туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар