Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Судья ва ёшлар учрашуви

Судья ва ёшлар учрашуви

21 апрель 2022 йил
374
0

Жорий йилнинг 30 март куни жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг раиси М.Жўраев ва туманнинг 2-сонли умумтаълим мактаби “Ҳуқуқ ва маънавият асослари” ўқитувчиси Б.Суяровлар ташаббуси билан 11-синф ўқувчилари иштирокида туман суди биносида “Судья ва ёшлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Дастлаб ўқувчилар туман судининг очиқ суд мажлисида иштирок этдилар, шундан сўнг давра суҳбати давомида суд раиси ўқувчи ёшларга суд тизими, суднинг вазифалари, одил судловнинг амалга оширилиши ва бошқа суд ишларига доир масалалар ҳақида тушунтиришлар бериб ўтди. Шунингдек, давра суҳбати давомида ўқувчи ёшларнинг қизиқишлари, келажакдаги орзулари ҳақида гап борар экан аксарият ёшлар ҳуқуқ йўналиши бўйича турли касбларга қизиқишлари борлигини маълум қилишди. 


 

Бундан ташқари туман судининг раиси томонидан ёшларга суд биносини, ундаги хизмат ва бошқа хоналарни таништириб ўтиш билан бирга ёшларнинг ҳуқуқий интелектуал билимларини, қизиқишларини янада ошириш мақсадида савол-жавоб тариқасида суҳбат ўтказилди.

 

Жиноят ишлари бўйича

Мирзачўл туман суди

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

СУДЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН
25 март 2022, Пятница
СУДЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар