Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ САЙЛОВ КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ САЙЛОВ КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ

28 июль 2022 йил
266
0

Сайлов кодекси тасдиқланди: нималар ўзгармоқда? - xabar.uz

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 июнда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги  ЎРҚ-779-сонли Қонунини қабул қилинди.

Ушбу қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси9-моддаси қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи қисмлар билан тўлдирилди: Янги ташкил этилган вилоятнинг халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округлари сони Сенатнинг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади, янги ташкил этилган туманнинг, шаҳарнинг халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округларининг сони эса тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан ушбу модданинг бешинчи ва олтинчи қисмлари талаблари инобатга олинган ҳолда белгиланади.

Янги ташкил этилган вилоятнинг халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округлари Сенатнинг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан, янги ташкил этилган туманнинг, шаҳарнинг халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округлари эса тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан тузилади. Еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи қисмлари тегишинча тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи қисмлар деб ҳисобланади.

Шунингдек, 19-модданингиккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин: вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно, тегишли маҳаллий Кенгашлар томонидан сайловга камида саксон кун қолганда ўн бир — йигирма бир нафар комиссия аъзосидан иборат таркибда тузилади ҳамда ўз ваколатларини кейинги сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилингунига қадар амалга оширади.

Бундан ташқари, янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликларда халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича вилоят сайлов комиссияси Сенат томонидан, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши сайловини ўтказиш бўйича туман, шаҳар сайлов комиссиялари эса тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан сайловга камида йигирма беш кун қолганда ўн бир — йигирма бир нафар комиссия аъзосидан иборат таркибда тузилади ҳамда ўз ваколатларини кейинги сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилингунига қадар амалга оширади.

Вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияларининг раислари ушбу комиссия аъзолари орасидан сайлов комиссияси мажлисида тегишли маҳаллий Кенгашнинг тақдимномасига биноан сайланади. Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган тақдирда эса вилоят сайлов комиссияси раиси Сенат томонидан тайинланади.

 

А.Тўйчиев

Дўстлик туманлараро иқтисодий

суди раиси                                    

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар