Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ҳудудларда олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан медиа тур ўтказилди

Ҳудудларда олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан медиа тур ўтказилди

04 август 2022 йил
33
0

Президентимиз томонидан ҳоким ёрдамчилари лавозими жорий этилиши маҳаллада истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаро ва давлат ўртасида тет-а-тет мулоқот ўрнатилиши, уларнинг фикри, муаммолари ва камчиликлари бўйича янада яқиндан танишиш ва тўғридан-тўғри ишлаш имконини яратади, бу эса халқнинг юртбошимиз томонларидан олиб борилаётган ислоҳотларга янада ишончини оширмоқда.

Бежизга маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси лавозимига ўрта бўғин давлат хизматчилари тайинлангани йўқ, улар уйма-уй юриб, хар бир хонадоннинг ҳолатини ўз кўзи билан кўриб, иқтисодий аҳволи бўйича таҳлил қилиш имкониятига, натижада катта тажрибага эга бўлишади ва ҳар бир раҳбарнинг пировард мақсади бўлиши лозим бўлган, биринчи навбатда халқ фаровонлигини ошириш бўйича чуқур тушунчага эга бўлишади.

Давлатимизнинг маҳалла аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, камбағалликка қарши курашиш бўйича сиёсатига маҳалла даражасида кўмаклашиш ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг асосий моҳиятини ташкил этмоқда.

Мирзачўл туманида бугун “ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ХАЛҚ ХИЗМАТИГА ШАЙ” мавзусида “Ержар”, “Боғбон”, “Ипак йўли” ҳудудларидаги МФЙларга ташриф, олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишув юзасидан ОАВ, журналистлар ва блогерлар иштирокида медиа тур ташкил қилинди. Ўтказилган медиа турда ҳоким ёрдамчилари томонидан туманда олиб борилаётган ишлар, ҳоким ёрдамчиларининг уйма-уй юриб, ҳар бир хонадоннинг ҳолатини кўриб, иқтисодий аҳволини ўрганиб, натижада ҳақиқий эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган оилалар, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, айниқса ёшлар ва аёлларни ишга жойлаштириш ҳамда имтиёзларни тўғри ва шаффоф етказилишини йўлга қўйиш бўйича фаолияти кўрсатиб ўтилди.

 

Шунингдек, ушбу ўрганишлар орқали маҳаллаларда мавжуд эҳтиёжларни аниқлаш, аҳолининг тадбиркорликка қизиқишини ошириш, маҳалла имкониятларига мос бизнес лойиҳалар ишлаб чиқиш ва ташаббускорларни топиб, уларга мазкур лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам бериш кўзда тутилганлиги мисоллар билан қайд этилди. 

Тадбир давомида ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида ҳокимлик билан алоқалар яхши ўрнатилган бўлишига қарамай, айрим камчиликлар кузатилаётганлиги, айниқса, маҳалладаги муаммо ва таклифларни кўриб чиқишда,  тумандаги мутасадди ташкилотларнинг ҳам масъулиятини ошириш лозимлиги қайд этилди. 

Аҳолини тадбиркорликка ўргатиш бўйича мастер класс ва семинарлар мунтазам равишда ташкил этилиб борилаётганлиги, одамларнинг тадбиркорликка қизиқиши ортган ва муносабати ўзгаришига сабаб бўлаётганлиги таъкидланди. 

Электрон платформадан самарали фойдаланиш бўйича ишларни ташкил этиш сифати бўйича ҳам фикр мулоҳазалар билдирилди.  жумладан, маълумотларни онлайн кўриш каби турли қўшимча функцияларини қўшиш орқали аҳолига янада тезкор хизмат кўрсатиш билан қамраб олиниши айтиб ўтилди. 

Медиа тур давомида маҳаллалардаги намунали хонадонлар ва ҳоким ёрдамчилари кўмагида ташкил этилган кичик корхоналарга хизмат кўрсатиш тадбиркорликларга ташриф буюрилди. 

Мирзачўл туман ҳокимлиги 

Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар