РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Мирзачўл туман ҳокимлиги, жорий йилнинг 10 апрел кунида ижтимоий тармоқлардаги “@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston” каналидаги ЖИЗЗАХ вил. – “Шартномада ўқийдиган икки фарзандим ҳам 50 сотихдан ер олишга ҳақли эмасми?” мазмунидаги мурожаат тарқалганлиги бўйича қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон Қарорларида қишлоқ хўжалиги мақсадлари, шу жумладан, деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш, уларни ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш “E-IJARA” ахборот тизими орқали амалга оширилади; қишлоқ хўжалиги мақсадлари, шу жумладан, деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари “E-AUKSION” электрон савдо платформасида очиқ электрон танлов ўтказиш орқали ижарага берилади, бундан Ер кодексига мувофиқ ер участкаларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан ижарага бериш ҳоллари мустасно; деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага беришда ўз томорқасида мева-сабзавотчилик, полиз маҳсулотларини етиштириш ва узумчиликда яхши натижаларга эришган, ушбу соҳалардан бирида таянч мутахассисликка эга бўлган фуқароларга, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга алоҳида устуворлик берилади деб белгилаб ўтилганлигини, ер ажратилиш жараёнлари очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилишини, ҳар ким ариза топшириб “E-AUKSION” электрон савдо платформасида иштирок этиши мумкинлигини, ютиш имконияти барчага тенг эканлигини маълум қиламиз.