Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44

Расмий муносабат

17 апрель 2022 йил
313
0

 

Мирзачўл тумани асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Узоқ йиллар мобайнида бу ерда ишсизлик оғриқли муаммолардан бўлиб келган. Президент ташаббуси билан катта бўлмаган ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилиб, аҳолига иш ўринлари ҳам яратилди. “Обод кишлок” Давлат дастури доирасида эса 2018 йилда “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 54 та вақтинчалик яшаш учун мўлжалланган (барак) уйлар бузилиб, намунавий лойихалар асосида 189 та ипотека уй-жойлар қуриб берилган. Республика Ишчи гуруҳи келиб ўрганиб, олдинги барак типидаги уйларда ахоли яшаш учун зарур шароитлар йўқлигини ҳисобга олиб, маҳаллада бутунлай янгидан бунёд этилган замонавий услубдаги Барокат кўчаси ташкил қилиниб, бу хонадонларда жойлашган фуқароларга уйларнинг бошланғич бадаллари тўлаб берилди.

Намунавий уй-жойларда яшовчи фуқаролар томонидан уйнинг таннархи юқорилиги, қурилиш ишларидаги камчиликлар ва доимий иш билан таъминлаш каби муаммолар юзасидан норозиликлар билдириб, бу ҳақида ижтимоий тармоқларга бир неча бор чиқишлар қилинган.

Ушбу фуқароларнинг муаммоларни бартараф этиш мақсадида махсус ишчи гуруҳлар тузилиб, 2021 йилда таъмирлаш ишлари олиб борилиб, таъмирлаш ишлари учун 400,0 млн.сўмдан зиёд маблағлар сарфланган бўлса, мазкур уй-жойларда яшовчи кам таъминланган кредит тўлов қобилияти етарли бўлмаган оилалар ўрганиб чиқилиб, 47 нафарига тўланмаган кредит тўловларини сўндириш учун 1 млрд 209 млн.сўм ҳомийлик маблағлари тўлаб берилган.

Фуқароларнинг эътирозлари, қурилишда йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам ҳисобга олиниб, штаб ташкил қилинди ва ҳамма таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Яқин кунларда Республикамизнинг барча жойларида бўлгани каби ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ушбу уйларнинг айримларида март ойида узлуксиз ёғган ёғингарчилик оқибатида ҳамда қурилиш давридаги усталарнинг камчилиги ва эътиборсизлиги эвазига ички деворларда ёрилиш ҳолатлари юзага келди.

Наъмуна сифатида Барокат кўчасидаги 70-уйда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу уйда амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари аҳоли томонидан ижобий қабул қилинганидан сўнг таъмирталаб ҳолга келиб қолган уйлар босқичма-босқич таъмирлаб берилиши белгилаб олинган.

Мирзачўл туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар