Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишилди

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишилди

14 май 2022 йил
233
0

Жорий йилнинг 14-май куни Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқармаси бошлиғи Х.Мирзажонова, Жиззах вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси ходими Ё.Назаровлар май-июнь ойларида бўлиб ўтадиган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан Мирзачўл туманига ташриф буюриб, амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.

Дастлаб Мирзачўл туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимида бўлим ходимлари билан маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказиш бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Шундан сўнг 16-май куни сайлов ўтказиладиган сайлов участкаларини бориб кўрдилар ва тегишли тавсияларни бериб ўтдилар.

Мирзачўл туман ҳокимлиги

Матбуот хизмати 

@mirzachultumani

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар