Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича бўйича биринчи ўринбосари

Мирзачўл тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича бўйича биринчи ўринбосари

10 март 2022 йил
388
0

Мирзачўл тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича бўйича биринчи ўринбосари

   Маллаев Мухаммад Бахром ўғли

 

2022 йил 10 мартдан Мирзачўл тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича бўйича биринчи ўринбосари 

1992 йил 13 августда Зафаробод туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 2012 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини (кундузги) тамомлаган. Мутахассислиги менеджмент (соҳалар бўйича). Оилали, 2 нафар фарзанди бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2008-2012 йй. - Тошкент ирригация ва мелиорация институти талабаси

2012-2015 йй. - Жиззах вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси “Қишлоқ хўжалигида сарф-харажатларни мониторингини юритувчи Консалтинг марказида” бош мутахассис, Жиззах вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси “Молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисоби, қишлоқ инфратузилмасини мувофиқлаштириш сектори” бош мутахассиси, “Сув ресурсларидан унумли фойдаланиш сектори” бошлиғи

2015-2016 йй. - Қуйи Сирдарё Ирригация тизимлари хавза бошқармаси “Молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш бўлими” иқтисодчи молиячиси

2016-2016 йй. - Жиззах вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг Иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари

2016-2017 йй. - "Ўзагролизинг" акциядорлик жамияти Жиззах вилоят филиали директори

2017-2019 йй. - "Жиззахавтотеххизмат” масъулияти чекланган жамияти директори вазифасини бажарувчи

2019-2020 йй. - “Жиззах Агросервис машина трактор парки” маъсулияти чекланган жамияти директори

2020-2022 йй. - “Ўзагросервис” акционерлик жамиятининг Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошқармаси бошлиғи

2022 й. - ҳ.в.   - Жиззах вилояти Мирзачўл тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқаритиш бўйича биринчи ўинбосари, туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи

Мирзачўл тумани ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мирзачўл тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатларига, халқ депутатлари Кенгаши қарорларига, Мирзачўл тумани ҳокимининг қарорлари ва фармойишларига амал қилади.

2. Мирзачўл тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳалардаги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларининг тўлиқ ва сифатли бажарилишини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикасининг Президенти олдида шахсан жавобгар ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордир.

3. Мирзачўл тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари тегишлича Мирзачўл тумани ҳокимига бўйсунади.

Мирзачўл тумани ҳокимининг биринчи ўринбосарининг ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳаларда ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ вазифаларини ҳал қилиш бўйича фаолияти Жиззах вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари томонидан мувофиқлаштирилади.

4. Мирзачўл тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари ўз ваколати даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.

 

2-боб. Мирзачўл тумани ҳокимининг биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари ва функциялари

 

5. Қуйидагилар Мирзачўл тумани ҳокимининг биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ҳудудларнинг комплекс иқтисодий-ижтимоий ривожланишини таъминлаш;

ҳудудларда “маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш;

ҳудуднинг белгиланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;

иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича тегишли корхоналар, идоралар ва тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш;

солиқ-бюджет сиёсатига қатъий риоя этилишини таъминлаш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини мустаҳкамлаш, “хуфиёна иқтисодиёт”ни камайтириш чораларини кўриш;

ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш
чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

аҳолининг ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш ҳамда уларнинг тўлов қобилиятини мустаҳкамлаш.

6. Мирзачўл тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) ҳудудларнинг комплекс иқтисодий-ижтимоий ривожланишини таъминлаш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида белгиланадиган иқтисодий, ижтимоий ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари лойиҳалари, ҳудудни комплекс ривожлантириш дастурлари ҳамда “йўл хариталари”нинг тайёрланишини ташкил этади ва ижросини таъминлайди;

республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурлар ижросини таъминлаш чораларини кўради;

иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти
ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришдастурларининг молиявий манбаларини аниқлаган ҳолда маҳаллий бюджет параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширишни таъминлайди;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш борасида тегишли корхона, идора ва тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари фаолиятининг аниқ кўрсаткичлари ҳамда мақсадли индикаторларини ишлаб чиқади, натижаларини баҳолаб боради ва уларни яхшилаш чораларини кўради ҳамда раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш орқали мамлакатда камбағалликни қисқартириш борасида мақбул сиёсатни амалга ошириш тизимини жорий этади;

рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш чораларини кўради;

ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, нарх конъюнктурасини ўрганади
ва таҳлил қилади, янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда улар янги бозорларда сотилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

б) ҳудудларда “маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида:

ҳудудда “маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш
ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича комплекс тадбирларни амалга оширади;

маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари”ни (ихтисослашув йўналишларини) аниқлаш ва янги тадбиркорлик, шу жумладан “драйвер” лойиҳаларини амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашади ва шу орқали иқтисодий ўсишни таъминлайди;

оилаларнинг даромад манбаларини, шу жумладан томорқа ерларидан фойдаланиш ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини “хонадонбай” ўрганади;

банд бўлмаган аҳолининг, айниқса ишсиз ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш орқали, уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи курсларга йўналтириш ва меҳнат фаолияти билан шуғулланиш борасида амалий кўмаклашади;

ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, стартап ва ғояларини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган кредитлар ажратади;

мавжуд имкониятларни (бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ер майдонлари, норуда фойдали қазилмалар ва бандликнинг анъанавий соҳалари) ўрганиш ва улардан самарали фойдаланиш орқали жойларда тадбиркорлик, инвестициявий ва рақобат муҳитини яхшилаш чораларини кўради;

банкларнинг самарадорлик ва даромадлилик тамойилларидан келиб чиқиб, тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, маслаҳат бериш
вабизнес-режаларни тайёрлаш
 учун банкнинг қуйи бўғин ходимларини тўлиқ қайта тайёрлаш орқали мижозга йўналтирилган хизмат кўрсатиш (“мижозбай” ишлаш) тизимини такомиллаштириш юзасидан комплекс тадбирларни амалга оширади;

жойларда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тўсиқ бўлаётган (ер ажратиш, қурилиш учун рухсат бериш, турли хил фаолиятлар учун лицензия олиш, бўш бино ва ер майдонларини тадбиркорлик учун ажратиш, коммуникация тизимларига уланиш) муаммоларни тезкорлик билан ҳал этади;

маҳаллаларда тадбиркорлик, инвестициявий ва рақобат муҳитини яхшилаш ҳамда “драйвер” лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳар бир секторлар ҳузурида сектор раҳбарлари бошчилигида ташкил этилган бошқарув офислари ва доимий вакилларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

в) ҳудудларнинг белгиланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичларига эришилишини таъминлаш соҳасида:

ҳудуднинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, инвестиция, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрлари асосланган ҳолда ишлаб чиқилишини таъминлайди;

ишлаб чиқилган макроиқтисодий кўрсаткичларнинг самарали ижросини ташкил қилади;

дебитор-кредитор қарздорликлар юзага келишининг олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга оширади, қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этади;

импорт ҳажмини оптималлаштириш мақсадида импорт қилинадиган товарларнинг ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини таъминлайди;

г) иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича тегишли вазирликлар, идоралар ва тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

тегишли ташкилотлар, идоралар ва тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари фаолиятини доимий назорат ва таҳлил қилади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тегишли чораларни белгилайди ва ижросини таъминлаш чораларини кўради;

банк тизими ва молиявий инфратузилмани янада ислоҳ қилиш, умумий қабул қилинган халқаро нормалар, стандартлар ҳамда баҳолаш кўрсаткичларига мувофиқ уларнинг барқарорлигини ошириш ва янада юқори даражага чиқишини таъминлайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштиради;

аҳолини тадбиркорликка фаол жалб қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида тизимли мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга ошириш чораларини кўради;

молиявий ва суғурта хизматларининг ҳажмлари, турларини кенгайтириш ҳамда сифатини оширишга қаратилган дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини комплекс таҳлил қилади;

д) солиқ-бюджет сиёсатига қатъий риоя этилишини таъминлаш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини мустаҳкамлаш, “хуфиёна иқтисодиёт”ни камайтириш чораларини кўриш соҳасида:

ҳудудлар бўйича республика бюджети ва маҳаллий бюджетга белгиланган солиқ тушумлари бўйича прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлайди;

“хуфиёна иқтисодиёт”ни қисқартириш, ноқонуний тадбиркорлик билан шуғулланаётган фуқароларни ҳамда хусусий секторда норасмий бандликни легаллаштириш орқали бюджет тушумларини ошириш чораларини кўради;

ҳудуднинг табиий-географик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятларидан келиб чиқиб бюджет тушумларини кўпайтириш йўналишларини ишлаб чиқиш, бюджетга қўшимча тушум тушириш манбаларини излаб топиш чораларини кўради;

тегишли бюджет лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни ижро этиш жараёнини ташкил этади ҳамда мувофиқлаштириб боради;

Мирзачўл тумани маҳаллий бюджети лойиҳаси халқ депутатлари Кенгашларига кўриб чиқиш ва қабул қилиш учун тақдим этилишини таъминлайди;

Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига тушумлар тўлиқ ва ўз вақтида тушиши, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назоратни ташкил этади;

қонун ҳужжатларида белгиланадиган алоҳида солиқлар бўйича белгиланган ставкаларга пасайтирувчи ва ошиб борувчи коэффициентларни киритиш тўғрисида ҳудудларнинг фаолиятни амалга ошириш жойининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда қарорлар тайёрлайди ва қабул қилиш чораларини кўради;

е) ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш соҳасида:

ҳудудда янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли бандлигини ошириш ҳудудий дастури ишлаб чиқилишини таъминлаш, аҳолининг турмуши сифати ва фаровонлиги даражасини янада ошириш дастурларини шакллантиради, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ходимлар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимларини кучайтириш чораларини кўради;

демографик омиллар ва иқтисодиётни ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ишга жойлаштиришнинг илғор шаклларини жорий этишга йўналтирилган аҳоли бандлигини таъминлашнинг ҳудудий дастурларини шакллантириш, пенсионерлар, ногирон шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ночор гуруҳларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир манзилли дастурлар ва самарали тадбирларни ишлаб чиқиш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишини мувофиқлаштиради;

бандлик, меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш, моддий рағбатлантириш механизмларини ва меҳнатни муҳофаза қилиш шароитларини яхшилаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга йўналтирилган мақсадли дастурлар, қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари амалга оширилишини назорат қилади;

ж) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида:

қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш, ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклаш дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда улар фаолияти эркинлигининг кафолатларини таъминлаш чораларини кўради;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иш юритиши учун уларни тегишли ресурслар билан таъминлаш чораларини кўриш, уларнинг ер ажратиш, банк кредитлари бериш, энергия тармоқларига уланиш ва бошқа шу каби муаммолари ечими юзасидан чоралар белгилайди ва ижросини доимий назорат қилиб боради;

чакана ва улгуржи савдони, хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, аҳолини истеъмол товарлари ва хизматлар билан таъминлаш чораларини кўради;

“ягона дарча” тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи ваколатли органларнинг фаолиятини, шунингдек, давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бевосита алоқасиз шаклларини жорий этишнинг ҳолатини таҳлил қилиб боради;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳудудлардаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига тушган мурожаатларни ҳал этишда тезкор амалий ёрдам кўрсатади;

давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни ҳал этиш чораларини кўради;

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан тадбиркорлик субъектлари орасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкил этади;

з) кичик саноат зоналарининг самарали фаолиятини ташкил этиш, уларда рақобатбардош замонавий ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналарни ривожлантириш соҳасида:

кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари ва дирекцияларининг, жумладан, маҳаллий тадбиркорлик субъектларини жалб этиш масалаларида фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда самарадорлигини таҳлил қилиш, кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашларига рақобатбардош замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этишга кўмаклашади;

кичик саноат зоналарини ривожлантиришга хорижий инвестицияларни ва маҳаллий инвесторларни жалб этишга кўмаклашади, уларда зарур инфратузилма объектларини ривожлантириш орқали самарали фойдаланишни таъминлайди;

ҳудудлардаги фойдаланилмаётган корхоналар негизида ва бўш турган ер участкаларида ташкил этилган кичик саноат зоналарига жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларининг инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг мониторинги олиб борилиши ва таҳлил қилинишини ташкил этади;

кичик саноат зоналари ҳудудида транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантиришни ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

кичик саноат зоналари фаолиятини самарали ташкил этиш, тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга доир таклифларни белгиланган тартибда киритади;

и) аҳолининг ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш ҳамда уларнинг тўлов қобилиятини мустаҳкамлаш соҳасида:

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди, уларда қайд этилган муаммолар ҳал этилиши юзасидан тегишли чораларни белгилайди;

нафақалар, аҳолининг реал даромадларини барқарор ошириш манбаларини яратиш чораларини кўради;

замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига тўловларни ўз вақтида амалга оширишнинг янги механизми ва тизимини жорий қилади;

янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали уларнинг ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш чораларини кўради.

Шунингдек, Мирзачўл тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари қуйидаги қўшимча функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукуматнинг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлайди;

иқтисодиёт ва тадбиркорлик йўналишларида ислоҳотларни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини таҳлил қилиб боради, уларнинг натижалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрланиши ва ҳокимлик йиғилишларида муҳокама қилиб борилишини тизимли асосда таъминлайди;

тегишли комиссияларга (кенгашлар, гуруҳлар) самарали раҳбарлик қилади, комиссиялар (кенгашлар) фаолиятини ташкил этади ва қарорларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;

белгиланган тартибда ўзларига юкланган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.

 

3-боб. Мирзачўл тумани ҳокимининг биринчи ўринбосарининг
ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

 

7. Мирзачўл тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳудудни иқтисодий, ижтимоий ва тадбиркорлик соҳасида комплекс ривожлантириш бўйича қарорлар, дастурлар ва “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш, ижросини ташкил этиш;

ҳудуднинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини ишлаб чиқиш, ижросини доимий таҳлил қилиб бориш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш;

иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича тегишли вазирликлар, идоралар ва тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари фаолиятини доимий назорат ва таҳлил қилиш;

ташкилотлар, идоралар ва тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги бўйича ҳисоботларини муҳокама қилиш;

Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига тушумлар тўлиқ ва ўз вақтида тушиши, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назоратни амалга ошириш борасида тегишли идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш;

қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда улар фаолияти эркинлигининг кафолатларини таъминлаш юзасидан зарур чораларни кўриш;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иш юритиши учун тегишли ресурслар билан таъминлаш чораларини кўриш, уларнинг фаолиятини бошлашлари учун белгиланган тартибда ер ажратиш, банк кредитлари бериш, электр энергияси тармоқларига уланиш ва бошқа шу каби муаммоларини ҳал этиш юзасидан чоралар белгилаш ва ижросини назорат қилиш.

8. Мирзачўл тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари 6 ва 7-бандларда ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши учун шахсан жавобгардирлар.

Мирзачўл тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сон Фармони, 2017 йил 11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги ПҚ–2881-сон қарори, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.

 

4-боб. Мирзачўл тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари
фаолиятини ташкил этиш

10. Мирзачўл тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари ишлари Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ, Мирзачўл тумани ҳокимлигининг чораклик ва ярим йиллик иш режалари асосида ташкил этилади.

Ушбу иш режалари асосида Мирзачўл тумани ҳокимининг биринчи ўринбосарининг ойлик шахсий иш режалари ишлаб чиқилади ҳамда Мирзачўл тумани ҳокими томонидан тасдиқланади.

11. Мирзачўл тумани ҳокимининг биринчи ўринбосарининг ҳисоботи Мирзачўл тумани ҳокимининг тезкор йиғилишларида ҳар ҳафтадаэшитиб борилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига асосан Мирзачўл тумани ҳокимининг биринчи ўринбосарнинг тегишли ҳисоботлари халқ депутатлари Кенгаши мажлисида эшитилади.

12. Мирзачўл тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари фаолиятини таъминлаш котибият томонидан амалга оширилади.

 

Мирзачўл тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан
фаолияти мувофиқлаштириб бориладиган давлат
ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари

РЎЙХАТИ

 

1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими.

2. Молия бўлими.

3. Ғазначилик бўлинмаси.

4. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими.

5. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази.

6. Давлат солиқ инспекцияси.

7. Статистика бўлими.

8. Кадастр агентлигининг ҳамда Агентлик ҳузуридаги Давлат кадастрлари палатаси туман бўлимлари.

9. Давлат улушига эга бўлган барча тижорат банклари.

10. Бошқа тижорат банклари – банк тизими барқарорлигини таъминлаш, ислоҳ қилиш, хорижий кредитлар ва қарзларга хизмат кўрсатиш масалалари юзасидан.

 

Мирзачўл тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари

РЎЙХАТИ

 

1. Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази.

2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тумандаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари.

3. “Ҳунарманд” уюшмаси.

4. Суғурта ташкилоти.

5. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти.

6. Бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар