Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Барча умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалинди

Барча умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалинди

05 сентябрь 2022 йил
229
0

Мароқли ёзги таътилдан сўнг янги ўқув йили бошланди. Қўлларида гул, қалбда ҳаяжон билан севимли мактаби томон ошиқаётган ўқувчи-ёшларнинг севинчлари чексиз. Бугун Мирзачўл тумани ёшларини ўз бағрига чорлаган барча умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалинди.

Гагарин шаҳримиздаги 1-умумтаълим мактабида ҳам “Мустақиллик байрами” ва “Билимлар куни” муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбири "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ташкил қилинди.

Тадбирда туман Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари А.Болиқулов, туман ХТБ методисти Б.Камоловлар иштирок этди.

Жорий ўқув йилида мактабнинг 1-синфига 171 нафар ўқувчи қабул қилинди. Тадбир давомида мактабга илк қадам қўяётган ана шу болажонларга Президент совғаси мактаб ўқув қуроллари тақдим этилди.

Шунингдек, Президент фармони асосида мактабда хориж тажрибаси асосида "Инклюзив таълим" жорий этилди.

Мирзачўл тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар