Туманнинг аграр соҳадаги салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб, соҳани жадал ривожлантириш юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
Мирзачўл туманида туманнинг аграр соҳадаги салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб, соҳани жадал ривожлантириш, ҳосилдорлик, ер ва сувдан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш ҳамда озиқ-овқат лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги ишлар таҳлили юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.
Мулоқотда туман сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринсарлари, Ўзбекистон Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашнинг туман бўлими раҳбар, ходимлари ва агрономлари иштирок этишиб, туманда ҳосилдорлик, ер ва сувдан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш ҳамда озиқ-овқат лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги ишлар, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, томорқа майдонларида замонавий сув тежовчи воситалардан фойдаланиш, ҳудуд иқлимидан келиб чиққан ҳолда ёпиқ ва очиқ майдонларда маҳсулот етиштириш юзасидан таҳлил қилиниб, фикр алмашинди. Шунингдек, ўзаро суҳбатлар чоғида қишлоқ хўжалиги соҳасида жадал олиб борилаётган ишлар, ерлардан самарали фойдаланиш, экинларни парваришлаш агротехнологиялари, сувдан самарали фойдаланиш бўйича йиғилганларга зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати