Мирзачўл тумани “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифлар учун маблағлар ажратиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-3917-сонли ҳамда 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорлари ижросини юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 126-моддасига асосан, “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6-,24-моддасига асосан ҳалқ депутатлари туман Кенгаши
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан, жорий йил 24 августдан 17 сентябрга қадар бўлган муддат давомида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган еттиталик таклифлар қуйдагича:
- Мирзачўл тумани “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган туман Халқ таълими бўлимига қарашли 1-сонли Давлат умумтаълим мактабининг иккинчи спорт залини капитал таъмирлаш (таклиф ID рақами 0500600169, жами овоз 396 та) харажатлари учун 250.0 (икки юз эллик) миллион сўм, буюртмачи - туман халқ таълими бўлими ҳисобига;
- Мирзачўл тумани “Ержар” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 3-сон ДМТТ ошхонасини замонавий типда таъмирлаш ва жихозлаш учун (таклиф ID рақами 0500600116, жами овоз 284 та) харажатлари учун 200.0 (икки юз) миллион сўм, буюртмачи – туман мактабгача таълим бўлими ҳисобига;
- Мирзачўл тумани “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Дўстлик кўчасига асфальт қоплама ётқизиш учун (таклиф ID рақами 0500600096, жами овоз 280 та) харажатлари учун 500.0 (беш юз) миллион сўм, буюртмачи - ободонлаштириш бошқармаси ҳисобига;
- Мирзачўл тумани “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган туман Халқ таълими бўлимига қарашли 10-сонли Давлат умумтаълим мактабига мини футбол майдонини қўриш учун (таклиф ID рақами 0500600116, жами овоз 239 та) харажатлари учун 150.0 (бир юз эллик) миллион сўм, буюртмачи - туман халқ таълими бўлими ҳисобига;
- Мирзачўл тумани “Тошкент” қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган Тошкент ҚФЙда Бирлик кучасида жойлашган кўб қаватли уйлар том қисмини алмаштириш учун (таклиф ID рақами 0500600239, жами овоз 216 та) харажатлари учун 250.0 (икки юз эллик) миллион сўм, буюртмачи - туман ҳокимлиги ҳисобига;
- Мирзачўл тумани “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ягона истироҳат боғи худудига янги замонавий HI-TECH чироқларини ўрнатиш учун (таклиф ID рақами 0500600306, жами овоз 179 та) харажатлари учун 500.0 (беш юз) миллион сўм, буюртмачи - туман ҳокимлиги ҳисобига;
- Мирзачўл тумани “Ипак Йўли” қишлоқ фуқаролар йиғини маъмурий биносини таъмирлаш ва жихозлаш учун(таклиф ID рақами 0500600165, жами овоз 178 та) харажатлари учун 345.0 (уч юз қирқ беш) миллион сўм, буюртмачи - туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимига; (Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши томонидан тасдиқланган манзилли рўйхат илова қилинади).
2. Харажатларни амалга оширишга масъул ташкилотлар раҳбарларига:
- ажратилган маблағлар доирасида белгиланган тартибда тўловларни амалга ошириш;
- молиялаштириш манбасини очиш учун ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган
ҳужжатларни туман молия бўлими ва туман ғазначилик бўлинмасига тақдим этиш;
- ажратилган маблағлардан тўғри, мақсадли ва самарали фойдаланишини таъминлаш;
- ажратилган мақсадли маблағларни ўз вақтида ва самарали ишлатилиши юзасидан молиявий
ҳисоботлар асосида тизимли ўрганиш ҳамда ўрганиш натижаларига кўра, ишлатилмаган ва иқтисод
қилинган маблағларни туман маҳаллий бюджетига қайтариш чораларини кўрсинлар.
3. Туман ҳокимлиги молия бўлими мудири в.в.б (Б.Бобоев)га бюджет харажатлар режасига белгиланган тартибда тегишли ўзгаришлар киритиш, туман ғазначилик бўлинмаси бошлиғи в.в.б (А.Суванқулов)га тўловларни ўрнатилган тартибда ва ўз вақтида амалга ошириш ҳамда ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишини назорат қилиш вазифалари топширилсин.
4. Мазкур қарор ижросининг назорати халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари в.в.б. Ж.Омонов зиммаларига юклатилсин.
5. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси, туман ҳокими Ш.Ахмедов
Онлайн: img20221007_17163622.pdf