Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўллик Гулбаҳор Давлетова “Тошкент сувенирлари” кўргазма-савдосида иштирок этди ва Дубай кўргазмасига йўлланма олди

Мирзачўллик Гулбаҳор Давлетова “Тошкент сувенирлари” кўргазма-савдосида иштирок этди ва Дубай кўргазмасига йўлланма олди

13 октябрь 2022 йил
247
0

Тошкент шаҳрида “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида “Тошкент сувенирлари” кўргазма-савдоси ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 8-9 октябр кунлари Тошкент шаҳридаги Сайилгоҳ кўчасида “Тошкент сувенирлари” кўргазма-савдоси бўлиб ўтмоқда.Тадбирда кенг жамоатчилик ва халқаро дипломатик корпус вакиллари, элчихоналар, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган халқаро ташкилотлар вакиллари, турли вазирлик ва идоралар ходимлари, республикамиз вилоятларидан келган меҳмонлар, юртимизда меҳмон бўлиб турган чет эллик сайёҳлар, республика ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишяпти. “Тошкент сувенирлари” кўргазма-савдоси ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, ишлаб чиқарган сувенир турларини кенгайтириш ва уларнинг оммабоплигини аниқлаш, сифат ва дизайни устида иш олиб бориш, чет эллик меҳмонларнинг маҳсулотларга бўлган талаб ва эҳтиёжларини ўрганишдан иборат.

“Ҳунарманд” уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаевга кўра, бу кўргазма республикада илк марта ўтказилди:

“Кўргазма-савдода республиканинг 14 ҳудудидан 300дан ортиқ ҳунармандлар, халқ амалий санъати усталари ҳунармандчилик маҳсулотлари ва миллий матолар адрас атлас, заргарлик буюмлари, кулоллик, гиламчилик, зардўзлик, каштачилик ва ҳунармандчиликнинг бошқа йўналишларида маҳорат дарслари билан иштирок этди.

Тадбир 3 кунга мўлжалланган бўлиб, барча маҳсулотлар оддий халқ орасидаги ҳунармандлар томонидан қўл меҳнати билан яратилган”. Кўргазма-савдода иштирокчилар ҳунармандлар томонидан маҳорат дарсларини кузатиш ва бевосита иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Тадбирларда қатнашиш истагини билдирган меҳмонлар ўз қўллари билан лойдан кўза ясаб кўришлари, ипакдан мато тўқишлари, дўппига нақш бериб кўришлари, бешик ясаш жараёнларида бевосита иштирок этдилар. Мирзачўл туман, Пахтазор ШФЙ, М.Улуғбек кўчаси, 15-уй, 1-хонадонда яшовчи I гуруҳ ногирони Давлетова Гулбаҳор ҳам Тошкент шаҳрида “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда Савдо-сотиқ палатаси ҳамкорлигида “Тошкент сувенирлари” кўргазма-савдосида иштирок этди ва ўз қўли билан яратган тақинчоғу жавоҳирлари билан қатнашиб "ГРАНТ" ютуғи билан Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган мана шундай кўгазмаларда иштирок этишга сазовор  бўлди, шунингдек ўз тенгдошлари билан танишиб сопол буюмларига безак бериш йўлларини ўрганишда анча тажрибага эга бўлди.

Туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими Гулбаҳор қизимизга келгуси ишларида муваффақият ва соғлик саломатлик тилаб қоламиз.

“Тошкент сувенирлари” кўргазма-савдоси давомида бизнес вакиллари ҳунармандлар билан фойдали шартномалар тузишлари мумкин бўлади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 100 мингдан ортиқ киши ташриф буюриши режалаштирилган тадбир бугун ҳам давом этмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар