“СУМАЛАК САЙЛИ” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди
Яшариш, янгиланиш фасли юртдошларимиз қалбида шукроналик, элимизга тинчлик, бир-бирларига омонлик тилайди. Табаррук кексаларимизнинг қўллари эса дуода. Баҳорнинг биринчи кунлариданоқ ўтказилаётган турли тадбирлар эса юртдошларимиз кўнглини янада обод қилмоқда, яратувчилик, бунёдкорлик ишларига ундамоқда.
Бугун мана шундай хайрли ишларнинг узвий давоми сифатида Мирзачўл туманида “ҚАДРИЯТЛАР ҚАДР ТОПГАН ОНА ВАТАН ЎЗБЕКИСТОНИМ" шиори остида “СУМАЛАК САЙЛИ” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.
Тадбирдаги турли кўргазмалар, спортчи ёшларнинг чиқишлари, ёшу-кексаларнинг ўйин-кулгулари, шеър базми, ижро этилган шўх қўшиқлар байрам тадбирига янада файз киритди. Миллий қадриятларимизни улуғлаш, юртдошларимиз кайфиятини кўтаришга, қалбларида эзгулик, шукроналик туйғуларини янада мустаҳкамлашга қаратилган бу каби тадбирлар туманда давом этмоқда.