Умумхалқ референдуми бўйича йиғилиш бўлиб ўтди
Бугун 07.04.2023 йил санасида Мирзачўл туман "Нуроний"лар масканида Ўзбекистон Республикасининг 11 март, 2023 йил ПК-92-сонли "Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси ва Республикамизда 30 апрель куни ўтказилиши кутилаётган умумхалқ референдуми бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишни Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Т.Норбоев очди.
Йиғилишга тумандаги 12 та маҳаллалардаги "Кексалар маслаҳат" гуруҳи раислари ва 1 нафардан аъзолари иштирок этишди. Т.Норбоев кун тартибидаги ҳар иккала масала юзасидан кенгайтирилган тушунчалар бериб ўтди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
28 апрель 2022, Четверг
Нуронийлар ва маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди
Изоҳлар (0)