Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Умумхалқ референдуми бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Умумхалқ референдуми бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

07 апрель 2023 йил
160
0
Бугун 07.04.2023 йил санасида Мирзачўл туман "Нуроний"лар масканида Ўзбекистон Республикасининг 11 март, 2023 йил ПК-92-сонли "Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси ва Республикамизда 30 апрель куни ўтказилиши кутилаётган умумхалқ референдуми бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишни Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Т.Норбоев очди. 
                  
Йиғилишга тумандаги 12 та маҳаллалардаги "Кексалар маслаҳат" гуруҳи раислари ва 1 нафардан аъзолари иштирок этишди. Т.Норбоев  кун тартибидаги ҳар иккала масала юзасидан кенгайтирилган тушунчалар бериб ўтди.  

"Дўстлик" МФЙ "кексалар маслаҳат гуруҳи" аъзоси М.Примқулова ва "Ержар" МФЙ "кексалар маслаҳат" гуруҳи аъзоси Ш.Ёқубовалар суўга чиқиб ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Йиғилиш сўнгида тегишли қарорлар қабул қилинди. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар