АҲОЛИ ВА ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА
Мирзачўл туманида юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби туман марказини замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талаблари ва миллий анъаналарга мувофиқ комплекс ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳурматли тадбиркорлар! Мана шу юқоридаги ишларнинг узвий давоми сифатида туманимиздаги "Ғалаба" маҳалласида жойлашган истироҳат боғида тадбиркорлик фаолиятларини ташкил этиш бўйича хусусий ташаббускорлардан таклифларини тақдим этиш ишлари бошланмоқда.
Шу кунгача Ободонлаштириш ишлари жадал кечаётган боғ бўйича ҳозирда лойиҳалаштириш жараёнлари бошланган, лойиҳалаштирилгандан кейин тадбиркорлик истагини билдирган ёшларга ажратилади.
Сизда ғоя ва таклифлар борми, бўлса марҳамат, ўз лойиҳангиз билан келиб, мурожаат қилинг.
Мурожаат учун телефонлар:
+99894340-50-00
+99899968-00-85
Тадбиркорлигингизни ривожлантириш бўйича ўз таклифларингизни етказишингиз мумкин.