"Каннабис"ни ҳовлисида етиштирган фуқародан жиноий жарима ундирилди
Тақиқланган экинларни, яъни кўкнор ёки мойли кўкнор, каннабис ўсимлиги ёхуд таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270-моддаси билан жиноят деб топилади.
Инсоният тараққиётнинг янги-янги чўққиларини забт этмоқда. Бироқ жаҳонда халқлар, миллатлар келажагига таҳдид туғдирувчи бир қанча омиллар ҳамон сақланиб қолмоқда. Ана шундай хатарлардан бири гиёҳвандлик балосидир.
Хусусан, Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суднинг 19.07.2023 йилдаги Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан судланган С.Б.нинг ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 45 (қирқ беш) баравари, яъни (45х330.000)=14.850.000 (ўн тўрт миллион саккиз юз эллик минг) сўм жарима жазосини давлат фойдасига ундириш ҳақидаги ижро варақаси Бюронинг Мирзачўл туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздорга нисбатан ижро иши қўзғатилиб, нусхалари тарафларга юборилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлар натижасида С.Б.дан 14,9 миллион сўм жиноий жарима тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Ушбу жарима фуқаро С.Б. га ҳаёт дарси бўлиб, бошқа бундай жиноий ишлар билан шуғулланишнинг ҳуқуқий оқибатларини тушуниб етса яхши бўларди.
Охунжон Қўшоқов
Бюронинг Мирзачўл туман бўлими
давлат ижрочиси
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)