Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Италиядан заъфарон пиёзбошларининг навбатдаги партияси Жиззах томон йўл олмоқда

Италиядан заъфарон пиёзбошларининг навбатдаги партияси Жиззах томон йўл олмоқда

21 сентябрь 2023 йил
38
0

Заъфарон плантацияларини кенгайтириш ва етиштириш ҳажмларини ошириш мақсадида жорий йил сентябрь ойининг иккинчи декадасида Италиянинг Милан шаҳридан заъфарон пиёзбошлари ортилган навбатдаги юк машиналари Ўзбекистонга юбориш учун тайёрланди.

Айни вақтда, Италиянинг Милан шаҳрида заъфарон пиёзбошларини юк машиналарга ортиш ишлари якунланмоқда ва Жиззах вилоятининг Бахмал тумани томон йўлга чиқиш арафасида.

Мазкур заъфарон пиёзбошлари партияси Италиядан Ўзбекистонгача бўлган 6800 километрлик масофани Евроосиёнинг яна 7 давлат ҳудуди бўйлаб ўтади: Словения, Венгрия, Польша, Беларусь, Россия ва Қозоғистон.

Бугунги кунда майдонларини экинга тайёрлаш ишлари кеча-кундуз давом этмоқда. Зеро, эл манфаати ва Юртбошимизнинг юксак эътибори ҳолдинг жамоасига етарли масъулият юклаш билан бир қаторда, эртанги ёрқин кунлар учун катта умид ҳам бағишламоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар