Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Aҳоли ва ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва бу соҳада яратилаётган имкониятлар юзасидан медиа тур бўлиб ўтди

Aҳоли ва ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва бу соҳада яратилаётган имкониятлар юзасидан медиа тур бўлиб ўтди

07 октябрь 2023 йил
44
0

Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселекторда давлат раҳбари томонидан глобал ишлаб чиқариш ва транспорт-логистикадаги узилишлар, ҳамкор давлатлардаги инфляция саноат ишлаб чиқариш ва экспорт бўйича режалар муҳокама этилиб, мутасаддиларга топшириқлар берилган эди.

Берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Мирзачўл туман ҳокими Ш.Ахмедов сектор раҳбарлари ҳамда ўринбосарлари билан биргаликда тумандаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишди.

Туман раҳбари ҳар бир субъект раҳбари билан бевосита мулоқотда бўлиб, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, экспортни ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тан нархини пасайтириш, шу билан биргаликда улардаги инфратузилмалар билан боғлиқ муаммоларни ўрганди. Тадбир давомида аҳоли ва ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва бу соҳада яратилаётган имкониятлар юзасидан учрашув ҳамда туманда амалга оширилган ва оширилаётган лойиҳалар билан ОАВ ҳамда блогерларни яқиндан таништириш юзасидан медиа тур ҳам бўлиб ўтди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар