Kасб-ҳунар мактаби ўқувчиларининг амалий саёҳати ташкил этилди
Мирзачўл тумани касб-ҳунар мактаби "Агро бизнес маркетинг йўналиши" 2-курс ўқувчилари "Боғбон" ҚФЙдаги оилавий тадбиркорлик, пайпоқ ишлаб чиқариш кичик цехига ҳамда бугунги кунда паррандачилик фаолиятини йўлга қўйиб, шунинг орқасидан оиласининг даромадига муносиб ҳисса қўшаётган Д.Эрназарова хонадонига ўрганиш мақсадида амалий саёҳати ташкил этилди.
Учрашувда тадбиркорлар П.Дадажонов ва Д.Эрназаровалар ўз фаолияти мисолида ёшларга ҳамиша янгиликка интилиш кераклиги, машаққатли меҳнатдан ва ўрганишдан қочмаслик лозимлиги ҳақида фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Саёҳатда ёш тадбиркор иқтисодчилар ўзларига керакли кўникма ва малакалар олишди, яна бир бор меҳнат кишини улуғлаши, меҳнат қилган доимо эл ардоғида бўлишига ишонч ҳосил қилдилар.
Турапова Мавлуда Зиядуллаевна
Касб-ҳунар мактаби "Агробизнес ва маркетинг" фани ўқитувчиси