Безорилик жинояти ҳақида
Безорилик жамоат тартибига қарши қаратилган жиноят бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасликда ифодаланган ҳаракатлар шахсни уриш-дўппослаш, унга енгил тан жароҳати етказиш ёки ўзганинг мулкига анча миқдорда шикаст етказиш ёхуд уни анча миқдорда нобуд қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилади.
Бир шахс томонидан безорилик замирида бошқа шахснинг баданига енгил даражада шикаст етказилиши безорилик жинояти хисобланади.
Безорилик жинояти аксарият ҳолларда мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёхуд кишининг ақл идрокига таъсир қилувчи бошқа моддалар таъсири остида содир этилади.
Безорилик жинояти билан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланмиш майда безориликни бир-биридан фарқи бор.
Майда безорилик тушунчаси Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддасида берилган бўлиб, унинг мазмунига кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик жамоат жойларида уятли сўзлар айтиш, беҳаё қилиқлар кўрсатиш, фуқароларга нисбатан ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартиби ва фуқаролар осойишталигини бошқача тарзда бузиш каби жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасликда ифодаланади.
Шунингдек, хавфли рецидивист томонидан содир этилган майда безорилик ҳам ўз-ўзидан жиноий жавобгарликни келтириб чиқармайди.
Агарда майда безорилик ҳаракатлари давом этиб, айбдорнинг кейинги ҳаракатлари шахсни уриш-дўппослаш, унга енгил тан жароҳати етказиш ёки мулкка анча миқдорда шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш билан содир этилган бўлса, шахс маъмурий жавобгарликка тортилмасдан, фақат жиноий жавобгарликка тортилади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддасида “Безорилик” жинояти учун жазо чоралари белгилаб қўйилган.
Унга кўра; [СПиТ:
1.Жиноят турлари / Безорилик]
Безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилса, - базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Безорилик:
а) баданга ўртача оғир шикаст етказиб:
б) бир гуруҳ шахслар томонидан;
в) совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб;
г) ўз мазмунига кўра умум эътироф этган ахлоқ қоидаларини намойишкорона менсимасликда ифодаланувчи ўтакетган беҳаёлик билан;
д) ёш бола, қария, ногиронлиги бўлган шахс ёки ожиз аҳволдаги шахсларни хўрлаб;
е) кўп миқдорда зарар етказиб, бировнинг мулкини нобуд қилиб ёки унга шикаст етказиб содир этилган бўлса, - уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Безорилик:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) ўқотар қуролни намойиш қилиб, уни қўллаш билан қўрқитиб ёки қўллаб;
в) оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда;
г) жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган бўлса, - уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Жиноят учун жазо қўллашдан кўра уни содир этилишини олдини олиш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва маҳалла мутасаддилари ҳамкорликда ҳудудларда фуқаролар билан давра суҳбатлари ўтказиш, турли жиноятчиликларнинг салбий оқибатлари ҳақида маърузалар ва видеороликлар намойиш этиб, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириб бориши мақсадга мувофиқдир.
Мухаммади Жўраев
Жиноят ишлари бўйича
Мирзачўл туман судининг раиси
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
26 май 2023, Пятница
Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш жинояти ҳақида
01 декабрь 2022, Четверг
Фирибгарлик жинояти учун жазо чоралари ва уни судда кўрилишининг айрим масалалари ҳақида
Изоҳлар (0)