Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида

Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида

16 январь 2024 йил
250
0
Жиноят кодексига Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ модданинг киртилиши миллий қонунчилигимизнинг ривожланиш маҳсули бўлиб, давлатнинг энергия ташувчи қурилмаларига эҳтиёткорона муносабатда бўлишини ўзида ифода этади.
Таҳлил қилинаётган жиноятнинг объекти - энергия ташувчи қурилмалардан рационал фойдаланиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар бўлиб, у стратегик аҳамиятга молик моддий-техник ресурслари ҳисобланади. Қўшимча объект чифатида ҳисоблаш қурилмаларига эга бўлиш, шахс, давлат ва жамият хавфсизлиги кириши мумкин.
Ушбу жиноят объектив томондан қуйидагича содир этилиши мумкин: а) ўзбошимчалик билан газ ва сув қувурларига уланиш; б) электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, иссиқ ёки совуқ сувни ҳисобловчи қурилмаларни бузиш; в) ушбу ҳисоблаш асбобларига уларнинг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида таъсир кўрсатиш.
Сув ва газ қурилмалари тармоғи деганда - газ ёки сувни ишлаб чиқарувчидан (сотувчидан) истеъмолчига (сотиб олувчига) етказиш ва унинг узлуксизлиги ҳамда технологик бирлиги (масалан, компрессор қурилмалари, уловли трубалар) тушунилади. Ушбу ҳолатда газ ва сув қурилмалари тармоғидаги мавжуд техник узилишлар (яъни, мазкур тармоққа мос келадиган шартли лойиҳалар, масалан, труба ўрнига автомобиль транспортидан фойдаланиш) мазкур моддадаги назарда тутилган тармоқ мазмунига мос келмайди. Газ ва сув тармоқларига ўзбошимчалик билан, яъни қонунда ўрнатилган тартиб асосида ваколатли орган руҳсатисиз уланиш ижтимоий хавфли ҳисобланади.
Айниқса, коммунал тизимда сув таъминотининг Янги объектларига уланиш ва унинг миқдорини оширишда буюртмачи (абонент) СХК ташкилотидан рухсат олиниши керак. Сув қувурлари ва уларга уланишга рухсат бериш ва техник шартлар идоравий тегишлигидан қатъий назар барча учун мажбурийдир. Газ қувурларга уланиш тегишли лицензияга эга бўлган, махсус қурилиш - монтаж ташкилоти томонидан ташиш, алмаштириш, қўшимча воситаларни ўрнатиш таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ваколатига эга бўлган газ хўжалиги ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Газ ва сув тармоғига уланиш газ ёки сувни амалда сарфланган-сарфланмаганлигидан қатъий назар тармоққа уланган вақтдан бошлаб тугалланган деб ҳисобланади.
Ҳисоблаш асбоблари деганда, бевосита сув, иссиқлик ёки электроэнергиянинг ҳақиқий ҳажмини миқдорий ҳисобловчи, икала тарафни аниқ қаноатлантирувчи барқарор ўлчаш - ҳисоблагич қурилмалари тушунилади.
Ҳисоблаш асбоблари Ўзбекистонда қабул қилинган ўлчов бирликларида ифодаланади, улар турли оқимларни ўлчаш учун зарур ва етарли бўлган градациялар бўйича ишлаб чиқилади ва техника, фойдаланиш хавфсизлиги талабларига жавоб бериши, таъмирга яроқли бўлиши, бир-бирини алмаштира олиши, индикатор қурилмаларига осон кириш каби шартларга жавоб бериши лозим.
Жиноят субъектив томондан ҳамма вақт қасддан содир этилади, айбдор ўзи қонунга хилоф ҳаракат эканлигини англайди, жиноий оқибатларнинг келиб чиқишини хоҳлайди ва бунга онгли равишда йўл қўяди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддасида “Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш” билан боғлиқ ҳолатлар учун жазо чоралари белгиланган. Унга кўра-
Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш анча миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш беш бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.
Ушбу модда умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш орқали талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳаракатлар содир этилганда қўлланилмайди.
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси (Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш)да белгиланган жазо чоралари:
Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилган бинолар ҳамда иншоотларни электр энергияси, иссиқлик ва газ таъминоти ташкилотлари томонидан электр, иссиқлик ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан улаш, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваридан саксон беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модда умумий фойдаланишдаги электр ёки газ тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш орқали оз миқдорда ўғирлаш билан боғлиқ ҳаракатлар содир этилганда қўлланилмайди.


Мухаммади Жўрае
Жиноят ишлари бўйича
Мирзачўл туман судининг раиси
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар