Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидан”ги Қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидан”ги Қарори ҳақида

20 февраль 2024 йил
66
0

Сув ресурсларини тежаш зарурати 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январда “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидан”ги Қарори қабул қилинди.

Унга кўра, сув xўжалиги ташкилотлари томонидан қишлоқ xўжалиги махсулотлари ишлаб чикарувчиларга сув етказиб бериш xизматлари учун тўловлар бекор қилинади.

Сув xўжалиги вазирлигининг туман (Кувасой шаҳар) ирригатсия бўлимлари хамда маxсус xизматлари негизида “Сув етказиб бериш xизмати” давлат муассасалари ташкил этилади.

Сув етказиб бериш xизматлари рахбарлари амалга оширилган ишлар юзасидан бир йилда икки марта xалқ депутатлари туман Кенгашларига хисобот бериб боради.

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун соликдан Давлат бюджетига тушган тушумнинг 40 фоизи Сув етказиб бериш xизматлари фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилади.

сувни тежайдиган сугъориш теxнологияларини жорий этиш бўйича лойихаларни амалга ошириш учун қишлоқ xўжалиги махсулотлари ишлаб чикарувчиларга сувкредит.уз платформаси оркали 5 йил муддатга, шундан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади.

сувни тежайдиган сугъориш теxнологияларини жорий этиш бўйича xаражатларнинг бир кисмини коплаш учун субсидиялар қишлоқ xўжалиги махсулотлари ишлаб чикарувчиларга ушбу теxнологиялар жорий килинган йилнинг ўзида тўлик микдорда ажратилади.

Коракалпогъистон Республикаси ва Xоразм вилоятида сувни тежайдиган сугъориш теxнологияларини жорий этиш бўйича лойихаларга тижорат банклари томонидан миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 10 фоиздан ошадиган кисми Давлат бюджети томонидан коплаб берилади.

Сугъориладиган ерларда янги богълар, узумзорлар ва бошка кўп йиллик дараxтзорлар хамда енгил типдаги иссикxоналарни ташкил этишда xулосалар Қишлоқ xўжалиги вазирлиги томонидан факат сувни тежайдиган суғориш теxнологияларини жорий килиш шарти билан берилади.

 

 

Мухаммади Жўраев 

Жиноят ишлари бўйича

Мирзачўл туман суди раиси

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар