Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ассалому алайкум, азиз Мирзачўллик ёшлар!

Ассалому алайкум, азиз Мирзачўллик ёшлар!

23 апрель 2024 йил
40
0

Сиз ёшларга мурожаат этар эканман, жонажон Ўзбекистонимиз миллий ривожланишнинг янги даврига дадил қадамлар қўяётганлигини алоҳида такудлаб ўтишим жоиз. Ҳаётимизнинг барча жабҳаларида улкан ўзгаришлар юз бермоқда. Хусусан, ёшларимизнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Бу борада муҳтарам юртбошимизнинг шахсан ташаббуслари билан 2018 йилда туманимизда «Обод қишлоқ» дастури амалга оширилганлигини алоҳида такидлашимиз жоиз. “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари орқали туманимиз маркази қисқа муддатда обод қилинди. Мутарам юртбошимизнинг ислохотлари шу билан тўхтаб қолмасдан, йилдан йилга янги имконият ва имтиёзлар яратиб келинмоқда.      

Мамлакатимизда ёшлар билан ишлаш мутлақо янгича тизим асосида йўлга қўйилди. Айниқса, 2022 йил 19 январ куни “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисда”ги ПҚ-92-сонли қарорининг қабул қилиниши орқали Ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш каби муҳим вазифалар белгилаб берилди.

 

Ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида етакчилар томонидан 2023 йилда 14-30 ёшдаги 11549 нафар “Ёшлар баланси”ни шакллантирдик. Ушбу ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий реабилитация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш учун масъул этиб, туман секторлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, туман ташкилотлари раҳбарларига бириктирилди.

Хатлов ва ўрганишлар натижасида 2023 йилда “Ёшлар дафтари” электрон платформасига 792 нафар ёшлар киритилди. Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида бугунги кун ҳолатига, 752 нафар (94,9 фоиз) ёшларга амалий ёрдам кўрсатилди.

Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида туманда молиявий манбалари аниқ белгиланган алоҳида “Ёшлар дафтари” жамғармалари ташкил этилиб, 2023 йил жами 766,0 млн. сўмдан ортиқ маблағ шакллантирилди ва 450 нафарга яқин ёшларнинг муаммолари ҳал этилди.

2023 йилда туманда 778  нафар ишсиз ёшлар мавжуд бўлиб, 711 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилди.

Маълумот учун:

– 97 нафари бўш иш ўринлари ва янги лойиҳалар хисобига;

– 136 нафари тадбиркорлик ва ҳунармандлик лойиҳалари эвазига

– 520 нафар ёшларга 332,5 га ер майдони ажратиш хисобига;

– 25 нафар ёшларга субсидиялар ажратиш хисобига.

Тумандаги барча маҳаллалардаги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида жами 3 минга яқин тадбирлар ташкил қилиниб 58003 нафар ёшлар қамраб олинди.

- Маҳаллаларда маданият ва санъатни тарғиб қилиш бўйича 257 маротаба маданий тадбирлар ташкил қилиниб, 10689 нафар ёшлар қамраб олинди.

- Соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш йўналишида 2696 маротаба спорт мусобақалари ташкил қилиниб 38187 нафар ёшлар қамраб олинди.

- Ахборот технологиялардан самарали фойдаланишни ташкил этиш йўналишида робототехника ва компютер саводхонлиги бўйича 74 маротаба мусобақалари ташкил қилиниб 2345 нафар ёшлар қамраб олинди.

- Маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш йўналишида 126 маротаба мунозара ва мусобақалар ташкил қилиниб 3717 нафар ёшлар қамраб олинди.

- Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш йўналишида 59 маротаба мусобақалар ва очиқ суҳбатлар ташкил қилиниб, 1790 нафар ёшлар қамраб олинди.

Ундан ташқари, 2023 йилда 2 та мавсум “Беш ташаббус олимпиадаси” ўтказилиб,     15 262 нафар ёшлар қамраб олинди.

Ушбу ислохотларнинг узвий давоми сифатида 2024 йил "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили" да ҳам олдимизга юқори марраларни кўзлаганмиз. Хусусан, 2024 йил январ ойида маҳаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан туманимиз ёшлари хонадонбай хатловдан ўтказиб, 11 102 нафар 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар рўйхатга олиниб маҳалла ёшлар баланси шакллантирилди. Муҳтарам юртбошимизнинг ташаббуслари билан  Ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ахволига аосан 4818 нафар ёшлар алоҳида ҳисобга олиниб, маъсул идора ва таҳкилот раҳбарларига бириктириб берилди.

Маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, жумладан уларни беш ташаббус олимпиадасида иштирокини таминлаш учун 14661 нафар ёшлар иқтидори, қизиқиши доирасида саралаб олиниб, 2 та маданият ва санъат йўналишида, спорт йўналишида 12 та, компютер технологиялари ва ИТ йўналишида 1 та, китобхонлик ва интелектуал ўйинлар йўналишида 5 та, касблар танлови йўналишида          5 та, паралимпия йўналишида 1 та 5 босқичли жами 26 та лойиҳалар ўтказиш режалаштириб олинган.

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш учун “Ёшлар бандлик дастури” орқали қамраб олинган ёшлар, Таълимнинг кейинг босқичиби давом эттира олмаган ва бошқа норасмий тармоқларда фаолият юритадиган 1000 нафардан зиёд ёшларга 550 га ер майдони ажратилиб e-auksion.uz  электрон савдо платформасига жойлаштириш режалаштирилган.

Жорий йилнинг 4 чораги мобайнида миграцияга кетган 537 нафар ёшни қайтариш режа қилинган,  миграцияга кетган ёшлар билан сектор рахбарларининг “Онлайн”  ҳамда уларнинг ота-онлари билан учрашувларини ташкил қилиш режа графиклари ишлаб чиқилган.

Йил давомида 500 дан зиёд ёшларни Замонавий касб, хунар тадбиркорликка ўқитиш учун Ёшлар дафтарига киритиб ўқиш харажатларини қоплаб бериш. “Устоз” лойиҳаси доирасида 500 нафар ёшлар маркетинг, реклама, электрон савдо, ИТ-дизайнер каби 30 та замонавий касбга ўргатилади. “Ҳар бир маҳалладан 2 нафар дастурчи” лойиҳаси белгиланди.

Иқтидорли ёшларни излаб топиш, истедодларини рўёбга чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш мақсадида ташкил қилинган, ҳозирда туман бўйич фойдаланувчилари сони 1184 нафар бўлган “Ибрат аcадемй” мобил иловаси фойдаланувчилари сонини 3000 нафарга етказиш ва сертификатлар сонини ҳам 1000 донадан ошириш мақсад қилинган.

Хурматли ёшлар, 2024 йил "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили" да сиз ёшларнинг таклиф ва истакларингизга асосан ёнларингизда кўмакчи бўлиб, ўз йўлингиз ва жамиятда ўз ўрнингизга эга бўлишингизга доимо ҳамкорликда ишлашга тайёрлигимизни маълум қиламиз !

 

  

Хурмат билан,

Ёшлар ишлари агентлиги Мирзачўл туман бўлими жамоаси !

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар